Ўзбекистон

Лицензияси бекор қилинган нодавлат ОТМ талабаларининг кейинги тақдири нима бўлади?

Тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мавзу юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова аниқлик киритди.

Лицензияси бекор қилинган нодавлат ОТМ талабаларининг кейинги тақдири нима бўлади?

 

АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023 йил 16-31 май кунлари республикамиздаги 71 та нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолияти ўрганилди. Ўрганишлар натижасида Наманган вилоятидаги "НАМХУ ОТМ" МЧЖ нодавлат олий таълим ташкилоти — Наманган халқаро университетида олий таълим хизматларини лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этишда қатор қўпол қоидабузарликлар қайд этилди.

 

“NAMXU OTM” МЧЖ ва вазирлик ўртасида иш иқтисодий суднинг 3 та ва маъмурий судларнинг 3 та, жами 6 та инстанциясида кўриб чиқилган.

 

Шунингдек, “Valley innovative university” нодавлат олий таълим муассасасини текшириш жараёнида бир қатор лицензия талаб ва шартлари қўпол равишда бузилгани аниқланган.

 

Лицензияси бекор қилинган олий таълим муассасаларининг талабаларини бошқа олий таълим ташкилотига кўчириш учун масъулият Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги зиммасида бўлиб, талабалар ўзлари истаган олий таълим ташкилотига тегишли тартибда кўчирилади.

 

Хусусан, Наманган халқаро университетининг HEMIS ахборот тизимига киритилган 5876 нафар талабасидан ўқишга кўчириш бўйича ариза олиш жараёни 16 февралдан бошланди. 19 февраль ҳолатига 5148 нафар талабадан аризалар олинди.

 

Шу ўринда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги журналистлар, блогерлар ва барча оммавий ахборот воситалари вакиллари учун очиқлигини маълум қилади, шунингдек текширилмаган ёки ўз тасдиғини топмаган хабарларни эълон қилиш орқали аҳолига нотўғри маълумот бермасликка чорлайди. 

custom img

Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Давлетовнинг ўрнига Олим Давлатович Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

custom img

Қарзи бўлмаган 3600 та хонадонга солиқ қарздорлиги ҳисобландими?

Тошкентда айрим хонадонлар учун ер солиғи қайта ҳисобланганига изоҳ берилди.

custom img

"Маданиятчилар нима қилса ҳамма эргашадику, дарахт экишни мода қилишсин" — Расул Кушербоев

Кушербоев дарахт экишни туғилган кун ва фарзандли бўлиш каби муҳим саналар билан боғлаб, уни яхши анъанага айлантиришни таклиф қилди.

custom img

Андижонда қизларни Туркияга фоҳишаликка олиб кетишга уринган аёллар ушланди

Улар қизларни юқори маошли иш таклифи билан алдаб, Туркияга олиб кетмоқчи бўлган.

custom img

Ўзбекистонда “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун маъқулланди

Хавфли ва сифатсиз ноозиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаш ҳамда муомаладан чиқаришнинг янги механизми жорий этилади.

custom img

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этиш, уларни тузиш ва раҳбарлик қилиш учун жавобгарлик табақалаштирилади.

custom img

Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Ушбу мақсад учун жами 3,78 миллиард сўм маблағ ажратилди.

custom img

Навоийда 340 млн сўмлик олтин савдосига чек қўйилди

212,9 грамм олтинни сотмоқчи бўлган шахслар харидордан 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм олаётганида қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"