Ўзбекистон

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

Жабрланувчига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан психологик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

 

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик юзасидан қўзғатилган жиноят иши оғирроқ модда билан қайта малакаланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 9 ноябрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси жиноят ишини Жиноят кодексининг 128-моддасидан (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 118-моддаси 4-қисмига (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) қайта малакалаган.

 

Ҳодиса 28 сентябрь куни содир бўлган. Фарғона вилоятида яшовчи, 2012 йилда туғилган вояга етмаган қиз Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада жинсий зўравонликка учраган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 29 сентябрь куни Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланиб, 30 сентябрь куни суд қарори билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, жабрланувчининг руҳий ҳолатини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул ходимлари томонидан унга психологик ҳамда юридик ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Болалар омбудсмани жабрланувчининг процессуал ҳуқуқлари таъминланишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилиб боришини билдирган.

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

Жабрланувчи вояга етмаганлиги сабабли суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилади.

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Дониёр Солиев вазирликнинг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги бошқармага раҳбар бўлди.

IMEI текшируви билан боғлиқ муаммолар: Тошкент аэропортида телефонларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди

IMEI текшируви билан боғлиқ муаммолар: Тошкент аэропортида телефонларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди

Божхона қўмитаси телефонлар 30 кунгача олиб қўйилиши ва тезкор расмийлаштириш учун қўшимча тўлов жорий этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Мактабда электрон доска учун ота-оналардан пул йиғилдими? Ҳолат ўрганилмоқда

Мактабда электрон доска учун ота-оналардан пул йиғилдими? Ҳолат ўрганилмоқда

Самарқанддаги мактабда ота-оналардан пул йиғилгани ҳақидаги хабар юзасидан ишчи гуруҳ тузилди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Ёмғир ҳаводаги PМ заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

11 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг ялпи сессиясида иштирок этади.

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган электр ускуналарнинг қарийб ярми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.