Спорт

“Манчестер Юнайтед”ни ҳеч қайси мураббий қутқара олмайди

Клуб атрофида сўнгги вақтлар яна кўпгина гаплар-сўзлар болалади.

“Манчестер Юнайтед”ни ҳеч қайси мураббий қутқара олмайди

 

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Тен Ҳаг, Анчелотти, Гвардиола ва Фергюсон ҳам ҳозирги жамоани аввалги ҳолатига қайтара олмайди. Дунёдаги энг буюк клублардан бири ҳисобланадиган Манчестер жамоасида беқарорлик даври 2005 йил 13 май кунидан бошланди. Мазкур санада жамоани америкалик бизнесман Малколм Глейзер сотиб олади. Шу тариқа, тадбиркор ярим миллиардлик, катта қарзга ботган жамоага эгалик ҳуқуқини қўлга киритади. 

 

«Юнайтед» молиявий инқирозга учрадими? Йўқ, бу клуб учун инқироз ёқаси эмас эди. Шу вақтда ҳам жамоа сайёрадаги энг бой футбол клуб ва пул рейтинги бўйича энг юқорида эди. Шунингдек, Англия премьер-лигасининг гегемони, Чемпионлар лигаси ғолиби ва янги етук таркибга эга жамоа сифатида ўз мавқеини сақлаб қолганди.

  

Глейзерлар оиласининг эса футболга кириб келишда ўз режалари бор эди. Улар аллақачон Американинг Тампа Бай Буссанеэрс футбол клубига эгалик қилиш асносида бу бўйича маълум тажрибага эга бўлган. Оила Фергюсон бошчилигидаги жамоа билан бирга ишлашда муаммоларга дуч келади. Натижада, бу Фергининг жамоадан кетиши билан якунланади. 

 

Шундан кейин жамоа мураббийи этиб тайинланганларга кўп имконият тақдим этилмади. Шу тариқа, 2014 йилги жаҳон чемпионатидаги шов-шувли натижадан сўнг, Луи Ван Гал жамоа бош мураббийи этиб тайинланади. Бироқ, Ван Гал Мачестерда ишлаганини ҳалигача чуқур қайғу билан эслайди. 

 

У интервьюларидан бирида клуб ҳақида шундай деган:

 

—Клуб Моуринё қўл остида қандай ишлаганидан ҳайратдаман. Сулшер ҳам бир муддат келди. Бошида яхши натижаларга эришди ва шунга яраша шартнома имзоланди. Бироқ, у тажрибасиз мураббий эканлиги яққол кўриниб турарди. Почеттинони жамоага олиб келиш ўрнига клуб, Сулшер билан шартномани бекор қилишга шошилмади. Шундан сўнг, Роналдунинг келиши яна барча режаларни барбод қилди. Энди эса Тен Ҳаг ҳам бизнинг кўз ўнигимизда пассивлашиб бормоқда. 

 

Манчестер Юнайтеднинг янги инқирозига Тен Ҳаг айбдорми? Экспертлар қисман уни айблашмоқда. Бу таркиб танлаш, тактика ва трансферлар билан боғлиқ. Бундан ташқари, машғулотлардаги эркинлик. Роналду ҳам клубда вақтида бу ҳақда бир неча бор гапирган. Айни вақтда ҳам ҳолат ўзгаришсиз қолганини кўриш мумкин.  

 

Манчестер Юнайтед” олти ойдан бери сотув ҳолатида турибди. На ходимлар, на футболчилар ва мураббий кейинги тақдир қандай бўлиши ҳақида маълумотга эга эмас. Маркетингни йўлга қўйган ва барча реклама даромадларини қўлга киритаётган Глейзерлар учун футболдаги натижалар муҳим эмас, уларга “Манчестер Юнайтед” футбол клуби сифатида эмас, балки бизнес корпарация сифатида керак. Демак, исталган одамни мураббий курсисига ўтирғизиб қўйишингиз мумкин, бироқ, футбол жамоавий меҳнат маҳсули эканлигини тушунадиган хўжайин топилмагунча, манчестерликларнинг изтироби давом этаверади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

custom img

Лионел Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин

Аргентиналик журналистга кўра, 39 ёшли футболчи жамоадошларига Испания билан баҳс унинг терма жамоа сафидаги сўнги ўйини эканини айтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"