Миллий терма жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Словениялик мутахассис Сречко Катанес бош мураббийлиги остида иккинчи учрашувини ўтказган терма жамоамиз ниҳоят мамлакатимиздаги “миллонлар ўйини” ишқибозларини чиройли ғалаба билан хушнуд этишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бироз олдин Иордания пойтахти Амман шаҳрида навбатдаги ўртоқлик ўйинида Малайзия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйиннинг ҳар иккала бўлимини ҳам 3:1 ва 2:0 ҳисобидаги голлар сони билан якунлаган футболчиларимиз умумий ҳисобда Ўзбекистон - Малайзия - 5:1 натижа билан ғалабани қўлга киритишди.
Ўйиндаги голларга Достонбек Ҳамдамов, Ҳусайн Норчае, Бадрол Бахтияр, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Азизбек Амоновлар муаллифлик қилишди.







