Жамият

Миробод ва Оққўрғон туманларидаги боғчаларда юз берган заҳарланишлар юзасидан изоҳ берилди

Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳамда Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги боғчаларда рўй берган заҳарланишлар ҳақида маълумот берилди.

Миробод ва Оққўрғон туманларидаги боғчаларда юз берган заҳарланишлар юзасидан изоҳ берилди

 

АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева иштирокида брифинг ўтказилди.

 

Қайд этилишича, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Миробод тумани 64 ва 247-сонли мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбияланувчиларнинг ҳолатини ўрганиб чиқилди.

 

Таъкидланишича, 26 август куни Тошкент шаҳри Миробод туманиги 64-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 6 нафар, 247-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 2 нафар тарбияланувчиси ўткир ичак инфекцияси белгилари билан касалхонага ётқизилди.

 

31 август куни тарбияланувчилар аҳволи нормаллашган ва ўз уйларига чиқарилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари ва лаборатория жавоблари асосида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

 

Брифингда маълум қилинишича, жорий йилнинг 5-10 август кунлари Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг жами 32 нафар тарбияланувчиси интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилди.

 

Унга кўра, болаларда ботулизм касаллигининг клиник белгилари кузатилган.

 

Ҳозирда, барча болалар яшаш жойи бўйича тиббий назоратга олиниб касалхонадан уйларига рухсат берилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов харакатлари тугагач, маълумот берилади ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 25 нафар бола заҳарлангани ҳамда Оққўрғондаги боғча тарбияланувчилари заҳарлангани юзасидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"