энг долзарб

Наманганда қалбаки дориларни тайёрлаб сотган фельдшер ушланди

У 1000 дона "Зодак" дори воситасини сотувга чиқармоқчи бўлган.

Наманганда қалбаки дориларни тайёрлаб сотган фельдшер ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда "Зодак", "Анаферон", "Хилак Форте" ва "Витамин B6" номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган фельдшерни қўлга олди. 

 

Таъкидланишича, Чортоқ туман Тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими фелдшери 1000 дона қалбаки "Зодак" дори воситасини Андижон вилоятига сотиш мақсадида олиб кетмоқчи бўлган вақтида ушланган. Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда дори воситалари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех борлиги аниқланиб, 763 дона "Анаферон", 2125 дона "Зодак", 4000 дона "Витамин B6" дори воситалари, 570 дона номсиз флаконларда сироплар, дори воситаларини қадоқлашда фойдаланиладиган флаконлар, қутилар, йўриқнома ва ёрлиқлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

 

Қайд этилишича, мазкур шахс тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун қариндошининг яшаш хонадонидан омбор сифатида фойдаланган. Тадбир давомида ушбу манзилдан сотиш учун тайёрлаб қўйилган 120 дона "Зодак", 260 дона "Анаферон", 96 дона "Хилак Форте" ҳамда 313 дона номсиз флаконларда сироп ҳолдаги дори воситалари топилган.

 

Билдирилишича, яширин цехда тайёрланган дори воситалари Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.

 

Терговга қадар текширув давомида фелдшер 2023 йилнинг сентябрь ойидан буён ушбу ноқонуний иш билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлди. Фелдшерни Андижон вилоятида яшовчи фуқаролар Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган дори воситалари хом-ашёлари билан таъминлаб турган. Ҳозирда уларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми "б" ва "э" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.