энг долзарб

Очлар исёни содир бўлиши хавфи бор — ЖСТ

Шунингдек, Украинадаги урушнинг озиқ-овқат бозорига таъсири очиқланди.

Очлар исёни содир бўлиши хавфи бор — ЖСТ

 

Бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши энг қашшоқ давлатларда очлик билан боғлиқ исёнларга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала маълум қилди.

 

"Биз ўта эҳтиёткор бўлишимиз керак. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши ва очликнинг таъсири кейинги икки йилда янада сезилиши мумкин. Овқат ва энергия бутун дунёдаги камбағаллар истеъмол саватида энг кўп ўрин эгаллайди", — деган у.

 

Шунингдек, Оконжо-Ивеала бу йил Украинада уруғ экиш мавсуми бўлмаслигидан хавотир билдирган. Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури захирасидаги буғдойнинг ярмини айнан Украина етказиб беради.

 

"Агар биз уруш таъсирини камайтиришининг чорасини кўрмасак, шу ва кейинги йилларда яна бир ҳалокатнинг гувоҳи бўламиз", — деб таъкидлаган Оконжо-Ивеала.

 

У 2000 йилларнинг иккинчи ярмида айрим давлатларда кузатилган очлар исёни қайта юз беришидан огоҳлантирган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "катта еттилик"нинг озиқ-овқат танқислигига қарши курашишга келишиб олгани маълум қилинганди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.