энг долзарб

Олимлар глобал иқлим исиши туфайли Ерда ҳаёт чидаб бўлмас даражага етишидан огоҳлантирди

Шунингдек, 2021 йил ёзи об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг иссиқ мавсум бўлганини маълум қилинган.

Олимлар глобал иқлим исиши туфайли Ерда ҳаёт чидаб бўлмас даражага етишидан огоҳлантирди

 

Олимлар глобал иссиқлик туфайли Ер сайёрасида ҳаёт чидаб бўлмас даражага етишини тахмин қилди. Бу ҳақда phys.org сайти хабар берди.

 

Экспертларнинг сўзларига кўра, АҚШдаги Ажал водийсидан тортиб Яқин Шарққача ҳамда Ҳиндистондан Саҳройи Кабиргача бўлган ҳудудда яшайдиган одамлар ҳозирнинг ўзидаёқ ўта ноқулай об-ҳавони ҳис қилмоқда. Агар бунга қарши чора кўрилмаса, сайёранинг бошқа қисмларида ҳам яшаш оғирлашади.

 

Иқлим бўйича эксперт Зик Хаусфазернинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши туфайли фавқулодда ҳодисалар юз бериши ҳолатлари кўпайиб боради. Хусусан, Калифорниядаги Ажал водийсида шу йилнинг ёзида ҳарорат рекорд –  54.4 даражани ташкил этган. Бу Ер шарида замонавий воситалар ёрдамида қайд этилган энг йирик кўрсаткич. Шунингдек, АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси 2021 йил ёзи об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг иссиқ мавсум бўлганини маълум қилган.

 

Олимларнинг қайд этишича, иқлим исиши интенсив қурғоқчиликка, ўрмон ёнғинлари, бўронлар ва тошқинларга олиб келади. Илиқ тўлқинлар кўпайиши қишлоқ хўжалигига ҳалокатли таъсир қилади ва одамлар учун ўлим хавфини оширади.

 

“Илиқ оқимларнинг қуруқликка яқинлаши туфайли минглаб қурбонлар берилиши мумкин”, – деган Пьер-Симон Лаплас институти директори Робер Вотар.

 

Олимлар ҳароратнинг икки даражага кўтарилиши бу каби ҳолатларнинг ҳар беш йилда такрорланишидан огоҳлантирган.

 

Бундан аввал Мьюнхенда иқлим ўзгаришига қарши намойиш ўтказилгани ҳамда Youtube ва Google иқлим ўзгаришини инкор қилган саҳифаларни блоклаши хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"