Lifestyle

Онадўлининг 800 йиллик “қўлёзма” мероси дунё юзини кўради

У Салжуқийлар давлати даврида ёзилган,

Онадўлининг 800 йиллик “қўлёзма” мероси дунё юзини кўради

Бундан 800 йил муқаддам Онадўлида Салжуқийлар давлати даврида ёзилган, бир қисми Фотиҳ Султон Меҳмет кутубхонасида сақланган, бир қисми Сулаймон Қонуний даврида ёзилган китобларнинг ҳамда Аббосий ва Мамлуклар даврига оид асарларнинг зарарланган саҳифалари ва муқовалари қайта таъмирланмоқда.

 

 

Туркия Қўлёзмалар Институти Китоб шифохонасида (китоблар сақланиб, таъмирланиб, номерлаштириладиган бўлим номи) бугунги кунгача сақланиб қолган қўлёзмалар эҳтиёткорлик ва усталик билан реставрация қилинмоқда. 800 йиллик тарихга эга ушбу қўлёзмаларнинг қайта тиклаш ишлари тугагандан кейин ҳужжатлаштирилиб, қутиларга солиниб, тегишли кутубхоналарга жўнатилади ва сақлов бўлимларида сақланади.

 

Асарлар ҳашаротларга қарши - 40 даража совуқда музлатилади.

 

Китоб шифохонаси ва архивлар бўлими бошлиғи доктор Нил Байдарнинг сўзларига кўра, жами 102 киши ишлаган шифо марказида реставраторлар томонидан турли жараёнлардан ўтказилган қўлёзмаларнинг нима сабабдан зарар кўрганини аниқлаш учун кимё ва микробиология мутахассислари томонидан қоғоз, сиёҳ ва доғлари текширилган.

 

 

“Аввало, асарлар тезкор таъмирга муҳтож ёки йўқлигини кўриб чиқамиз. Зараркунандаларга қарши эҳтиёт чораларини кўриш учун биринчи навбатда асарлар - 40 даража совуқда музлатилади. Кейин микроорганизмлар билан боғлиқ муаммо бўлса, улар биринчи навбатда зарарсизлантирилади, сўнгра ҳужжатлаштириш бошланади”, қўшимча қилди Нил Байдар.

 

2024 йилда 417 та асар реставрация қилинди.

 

Байдар матн қисми тугагандан сўнг, тикиш ва муқовасини таъмирлаш ишига ўтилишини таъкидлаб, шундай давом этди:

 

“2024 йил статистикасига кўра, кўргазма туфайли қайта тикланган китоблар сони бироз ошди. Бу шифо масканида меъёр доирасида бир киши бир йилда кўпи билан 5 ёки 5,5 дона китобни таъмирлай олади. Чунки бу машаққатли иш ва меҳнат талаб қилади. Бу ерда 2024 йилда 417 та асар қайта тикланди”.

 

Илк бор қайта тикланган жилдлар кўргазмага тайёрланмоқда.

 

Байдар яқин кунларда Китоб шифохонаси томонидан кўргазма ташкил этилишини маълум қилди:

 

“Ҳозир жуда ҳаяжондамиз. Яқинда қўлёзма асарлар кўргазмаси бўлади. Ушбу кўргазмадаги асарларнинг 95 фоизи биринчи марта намойиш этилади. Газлама, қўлда тикилган муқовалар, Аббосийлар даври, Мамлуклар давлати, Фотиҳ Султон Меҳмед кутубхонасидаги китоблар, Мамлук султонлари учун тайёрланган асарлар, Сулаймон Қонуний подшолик давридаги тилла билан безатилган китоблар каби жами 60 асарни жамлаймиз. Ёш реставраторларимиз уларни таъмирлаш устида ишламоқда. Кўргазма феврал ойининг охирига режалаштирилган”.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.