Lifestyle

Овқатланаётганда нега суюқлик ичиш тавсия этилмайди?

Олимлар ва диетолог-мутахассисларнинг таъкидлашича, сув инсон саломатлиги учун жуда муҳим озиқа саналади. Шу боис, улар бир кунда икки литрга яқин сув ичишни тавсия этади. Кофе, чой ва бошқа ичимликлар эса сув ўрнини боса олмайди. Сув ичиш жараёнида қанча ичиш эмас, балки қандай ва қайси вақтда ичиш аҳамиятлидир. Сувни овқатдан аввал ва кейин истеъмол қилиш керак. Бу одат саломатликка ижобий таъсир кўрсатади.

Овқатланаётганда нега суюқлик ичиш тавсия этилмайди?

 

 

Хўш, таом тановул қилиш пайтида сув ичилса қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Келинг, биргаликда билиб оламиз.

 

Мутахассисларнинг айтишича, ошқозон билан боғлиқ кўп муаммолар овқатни сув билан ичиш оқибатида юзага келади. Чунки ичимликлар сўлак ишлаб чиқариш жараёнини сусайтиради. Сўлак эса овқат ҳазми учун жуда муҳим.

 

Овқатланаётганда сув ичиш ошқозонда шиллиқ ишлаб чиқариш жараёнини ҳам издан чиқаради. Бу, ўз навбатида, овқат ҳазмига салбий таъсир кўрсатади. Чунки овқат истеъмол қилаётиб, сув ичилса луқма чайналмай ютилади. Етарлича чайналмаган овқат ошқозонга тушишади. Оқибатда, ҳазм қилиш тизимининг қуйи қисмида уларнинг қонга сўрилиш жараёни издан чиқиши мумкин.

 

Шунингдек, ёғли таомлар ейилаётганда муздек ичимлик ичиш ҳам зарарли. Чунки бундай ҳолатда совуқ таъсирида луқма ошқозонда “қотиб қолади”. Шу боис, таомланаётганда иссиқ ёки совуқ ичимликлар ичмаган маъқул. Уларни овқатлангандан ярим ёки бир соат ўтгач ичиш тавсия этилади.

 

Муҳим тавсиялар: Сувни таомдан аввал ичинг. Бу орқали сиз керагидан ортиқ таом емаслик, шунингдек, таом вақти тўйганингиз ёки тўймаганингизни холис ва аниқ баҳолашга муваффақ бўласиз.

 

 

Озода Чориева

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.