Жаҳон

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

 

5 ноябрь куни АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп Оқ уйда Россия ва Украина вакилларини қабул қилди. Учрашув октябрь ойи охирида Херсон вилоятининг Олешки шаҳрида ўтказилган гуманитар операциядан сўнг ташкил этилди.

 

Россия делегацияси таркибида Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Яна Лантратова ва президентнинг хорижий давлатлар билан инвестициялар ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев иштирок этди. Украинани эса мамлакат омбудсмани Дмитрий Лубинец ва «Халқ хизматкори» фракцияси раҳбари Давид Арахамия вакиллик қилди.

 

Мелания Трамп Олешки шаҳридаги гуманитар операция кенг кўламли тинчликка олиб келишига умид билдирган. Унинг таъкидлашича, ҳар қандай муҳим ўзгариш кичик бир қадамдан бошланади.

 

Биринчи хоним операцияни режалаштиришнинг барча босқичларида иштирок этганини айтган. Жумладан, миналардан тозалаш режалари ва сунъий йўлдош тасвирлари билан танишган, йўлларни баҳолаш, эвакуация йўналишлари, шифохоналарга кириш имконияти, транспорт ҳамда тиббий воситалар масалаларини муҳокама қилган.

 

У Россия ва Украина томонларининг сулҳ давридаги ҳаракатларини ҳам юқори баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, гуманитар ходимлар, ҳарбийлар ва икки давлат расмийлари операциянинг барча босқичларини мувофиқлаштириш учун биргаликда ишлаган.

 

Учрашув давомида Мелания Трамп Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленскийга ёзган мактубларини ҳам тилга олган. Учрашув иштирокчиларидан ушбу хатларни давлат раҳбарларига етказишни сўраган.

 

Россия президентига мактубни Кирилл Дмитриев топшириши кутилмоқда. У Мелания Трамп Олешки шаҳридаги операция муваффақиятида муҳим роль ўйнаганини таъкидлаб, биринчи хоним гуманитар фаолиятини давом эттиришига умид билдирган.

 

Дмитриевнинг айтишича, Москва ва Вашингтон оилаларни бирлаштириш ҳамда болаларни ҳимоя қилишга қаратилган гуманитар йўналишдаги ҳамкорликни давом эттириши керак.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.