Жамият

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар Россияга киритилмаслиги мумкин

Ўзбек диаспораси Россия ва МДҲ давлатлари ўртасида маҳкумларнинг ягона маълумотлар базасини яратишни таклиф қилди.

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар Россияга киритилмаслиги мумкин

 

Ўзбек диаспораси Россия ва МДҲ давлатлари ўртасида маҳкумларнинг ягона маълумотлар базасини яратишни таклиф қилмоқда, дея хабар берди «Ведомости» нашри.

 

Қайд этилишича, гап болаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши оғир жиноятлар содир этган шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳақида кетмоқда. Диаспора раҳбари Бахром Исмоиловнинг маълум қилишича, ташкилот 5 июнь куни ички ишлар вазири Владимир Колоколцев номига шундай ташаббус билан мурожаат қилган.

 

«Бу маълумотлар базаси давлат идораларига бундай одамларнинг Россияга киришини чеклаш бўйича қарор қабул қилишда ёрдам бериши мумкин», — дейди у.

 

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январидан апрелигача МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари Россия ҳудудида 12,1 мингта жиноят содир этган, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоизга кўпдир.

 

Россия ва МДҲ мамлакатлари ички ишлар вазирликлари маълумотлар алмашинуви бўйича идоралараро шартномалар тузишлари мумкин, аммо вояга этмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар учун жазо муддатини ўтаган шахсларга киришни ёпиш учун Россия қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш талаб этилади, дейди россиялик мутахассис.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар Россияга киритилмаслиги мумкин | Zamon.uz