Ўзбекистон

“Қаҳва таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланди”

Тошкент аэропортида таркибида “сибутрамин” моддаси бўлган қаҳва тўхтатиб қолинди.

“Қаҳва таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланди”

Тошкент аэропортида “Истанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган ва божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган йўловчилардан бири йўл сумкасида 2 турдаги 49 дона “Zerofit” ёзувли пакетчали кофеларни олиб киришга урингани аниқланди. 

 

“Тошкент–АЭРО” ИБКнинг Контрабандага қарши курашиш шўъбаси ходимлари томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса олдиндан тезкор кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. 

 

Натижада, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5760 дона “Keta” номли оздирувчи қаҳва маҳсулотлари борлиги аниқланди.

 

Ҳар иккала ҳолатда олиб қўйилган қаҳва маҳсулотлари Марказий божхона лабораториясида божхона экспертизасидан ўтказилганида, уларнинг таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланди. 

 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

“Ойдин деҳқон бозори”да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Жароҳатланганлар йўқ.

custom img

Ҳалок бўлган қутқарувчининг оиласи эътиборсиз қолмади: 3 хонали уй берилди

Янги хонадоннинг калити хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган қутқарувчининг яқинларига топширилди.

custom img

31 август учун ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди

Нарендра Моди Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

custom img

Қиймати 400 БҲМдан ошадиган товарлар учун нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди

Аввал мазкур чеклов қиймати 25 млн сўм этиб белгиланганди.

custom img

Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар тадбиркор фойдасига ҳал қилинади

Давлат органи аксини исботламагунча тадбиркор қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган деб ҳисобланади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"