Ўзбекистон

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Талаб 2026 йил 3 ноябрдан кучга киради.

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди



2026 йил 3 ноябрдан бошлаб хорижий давлатлардан АҚШга учадиган барча йўловчилар, жумладан транзит йўловчилар ҳам махсус декларация тўлдириши шарт бўлади.


“Uzbekistan Airways” матбуот хизмати маълумотига кўра, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (СDС) томонидан жорий этилаётган талабга мувофиқ, ҳар бир йўловчи парвоздан олдинги 21 кун давомида Конго Демократик Республикаси ҳудудида бўлмаганини тасдиқлаши керак.


Декларацияни қоғоз ёки электрон шаклда тўлдириш ва имзолаш мумкин. Конго Демократик Республикаси аэропорти орқали транзитдан ўтиш, ҳатто йўловчи самолёт ёки аэропортни тарк этмаган бўлса ҳам, ушбу мамлакат ҳудудида бўлганлик ҳисобланади.


18 ёшга тўлмаган йўловчилар учун декларацияни ота-онаси, васийси ёки бошқа ваколатли шахс тўлдиради ва имзолайди.


Декларацияни тақдим этмаган йўловчилар рейсга қўйилмайди. Била туриб ёлғон маълумот бериш эса АҚШ қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.


Йўловчиларга талаблар билан олдиндан танишиш ва декларацияни аэропортга келишдан аввал тайёрлаб қўйиш тавсия этилган.

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Ҳаво ифлосланишига қарши чоралар кучайтирилди.

Тошкентда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзил маълум қилинди

Тошкентда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзил маълум қилинди

Ушбу ҳудудларда газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ва газ зулфинини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига ҳам олинган.

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Ҳозир ҳужжат матни Таиланд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган уйдаги иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.