Тошкентда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзил маълум қилинди
Ушбу ҳудудларда газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ва газ зулфинини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

2026 йил 29 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани «Алишеробод» МФЙ, Анайбулоқ кўчасида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали маълумотига кўра, шу куни № 14-02/306-сонли RDВK-1-25 русумли газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ва D-50 мм ўрта босимли газ зулфинини таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабли соат 10:00 дан 17:00 га қадар ҳудуддаги 250 та ҳовли хонадони, кўп қаватли уйдаги 48 та хонадон ҳамда 5 та улгуржи истеъмолчига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.








