энг долзарб

Қашқадарёда эркак 1 ёшли қизни уриб ўлдириб қўйди

У айбини яшириш учун бола коляскадан йиқилиб тушганини айтган.

Қашқадарёда эркак 1 ёшли қизни уриб ўлдириб қўйди

 

Қашқадарёда аёл эри билан биргаликда дугонасининг 1 ёшли боласини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

 

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 21 июль куни соат 12:00 ларда 2023 йилда туғилган қизалоқ касалхонага ўлик ҳолда олиб келинган. Аниқланишича, марҳуманинг онаси, 1988 йилда туғилган A.Н. 2024 йил апрель ойида Россияга ишлашга кетиш учун қизига энага ёллаган.

 

Россияга кетганидан кейин шу йил май ойида дугонаси, 1983 йилда туғилган аёл қўнғироқ қилиб, ёллаган энага унинг фарзандига яхши қарамаганлиги сабабли боласига ўзи қараб туришини айтган. Шундан сўнг дугонаси марҳумани ўзининг уйига олиб келган. 20 июль соат 11:30 ларда бирга яшовчи турмуш ўртоғи, 2001 йилда туғилган эркак қарамоғида бўлган марҳума танасини турли қисмларига уриб, жароҳат етказганлиги аниқланган.

 

Маълум бўлишича, 20 июль куни қизалоқ тушлик вақтида кийимига хожатини чиқаргани сабабли эркак (2001 йилда туғилган) қўлининг мушти билан унинг кўкрак қафаси ва қорнига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. Ўзининг жиноий қилмишини яшириш мақсадида гўёки коляскадан йиқилиб тушгани ҳақидаги важ билан шифохонага олиб борган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 22 июль куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.