Қайси таомларни тушликка истеъмол қилмаган маъқул?
Одатда, кўпчилик эрталаб нонушта қилмайди. Баъзилар эса жуда оз таом истеъмол қилади. Сўнг тушликда бақувват овқат тановул қилиб, ошқозонга ортиқча юклама ташлайди. Бу эса саломатлик учун жиддий зарар келтиради. Aгар сиз тушдан кейин енгил ҳаракат қилишни истасангиз бизнинг қуйидаги тавсияларимизни “ён дафтарчангизга сақлаб қўйинг”.


Тушликда пицца истеъмол қилмаганингиз маъқул. У енгил таом бўлса-да, ҳамирдан тайёрланганига аҳамият қаратинг. Шунингдек, унинг таркиби аччиқ ва ёғли маҳсулотлардан ташкил топгани боис ошқозонга ботади.

Aслида, иссиқ сендвичлардан бутунлай воз кечиш керак.Чунки оқ нон, соуслар, колбаса маҳсулотлари секин ҳазм бўладиган маҳсулотлар сирасига киради. Шу сабабли ҳазм қилиш жараёнини секинлаштиради.

Шўрва ҳазми таом бўлгани учун кўпчилик уни севиб истеъмол қилади. Аммо мутахассислар қаймоқли шўрвани тушликда ичишни тавсия қилмайди. Боиси, унинг таркибида крахмал жуда кўп. Қолаверса, ошқозонни қаймоқ, пишлоқли таомлар безовта қилиши мумкин.

Тушликдаги таомномада қуритилган сабзавотлардан ва майонез ёки бошқа ёғли соуслар қўшилган салат бўлса, уларни тановул қилмаган маъқул.

Озода Чориева тайёрлади.







