Ўзбекистон

Қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани рад этилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.

Қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс томонидан қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани туфайли ҳар жойдан ҳам гўшт сотиб олмасликка чорловчи аудиохабар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Ҳолат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда тегишли идора вакиллари ҳамкорлигида атрофлича ўрганилди.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, сўнгги олти ой давомида ҳудуддаги чорва молларида бирор бир касаллик аниқланмаганлиги, қорамоллар соғлом парвариш қилинаётгани аниқланган.

 

Бинобарин, ёлғон ва асоссиз хабар тарқатган аудиохабар эгаси Фарғона вилояти, Бувайда тумани “Буюк ипак йўли” МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Феруза Турсунова эканлиги маълум бўлган. Фуқаро Ф. Турсуновага ёлғон хабар бериш, ваҳима уйғотувчи асосланмаган маълумот тарқатиш учун қонунчиликда жиддий жазо борлиги тушунтирилиб, мутасадди идоралар томонидан огоҳлантирилган.

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” —  Зеленский

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” — Зеленский

Украина президенти Россия делегацияси Донбасснинг Киев назоратида қолаётган ҳудудларини ҳам босиб олинган деб даъво қилганини айтди.

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Хизматлар ҳажми 2025-йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 14,2 фоизга ошган.

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Парижда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Январь–октябрь ойларида Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Жўмракдан занглаган сув оқса, уни қисқа муддат оқизиб юбориш, сув тиниқлашмаса, бошқарув компаниясига мурожаат қилиш керак.

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Сирдарё, Навоий, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

Жабрланувчига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан психологик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.