энг долзарб

Россия Ўзбекистоннинг 150 минг фуқаросига мамлакатга киришга қўйилган тақиқни олиб ташлади (видео)

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги тақиқи бўлган 150 минг ўзбекистонлик ва 150 минг тожикистонлик меҳнат мигранти учун мамлакатга киришга рухсат берди.

Россия Ўзбекистоннинг 150 минг фуқаросига мамлакатга киришга қўйилган тақиқни олиб ташлади (видео)

 

 

Миграция агентлигининг хабар беришича, Россия мигрантлар федерацияси раҳбари Вадим Коженовнинг маълум қилишича, юқоридаги мигрантлар тоифасига фақат Ички ишлар вазирлиги томонидан тақиқ қўйилган фуқаролар киради. Суд қарори билан тақиққа тушган фуқаролар учун Россия чегараси белгиланган муддатга қадар ёпиқ ҳисобланади.

 

Қайд этилишича, амнистияга тушган фуқаролар жорий йил 18 август куни маълумотлар базасидан олиб ташланган. Шу билан бирга, фуқаро унга мамлакат ҳудудига киришга рухсат берилганига ишонч ҳосил қилиш учун Ички ишлар вазирлиги сайтидан маълумотларни текшириб кўриши мақсадга мувофиқ.

 

Шунингдек, миграцион рўйхатдан ўтган, лекин рухсат берувчи ҳужжатларини жорий йил 30 сентябргача узайтиришга улгурмаган меҳнат мигрантлари шу йилнинг 30 декабригача ҳужжатларини расмийлаштириши мумкин.

 

Маълумот учун, эндиликда Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида амалга оширилади.

 

Аввалроқ ўзбекистонлик қурувчиларни Россияда “космик истиқболлар” кутаётгани, Россияда миграция тўғрисида ягона ҳужжат жорий этилгани, ўн минг ўзбекистонлик яқин вақт давомида Россияга ишга жалб қилиниши, Ташқи Меҳнат миграцияси орқали ишлашга кетган фуқароларнинг норозилиги, шунингдек, Россияда юз берган оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар 40 йилга депортация қилингани ҳамда Россия мигрантларга янги мажбурият юкламоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Россия Ўзбекистоннинг 150 минг фуқаросига мамлакатга киришга қўйилган тақиқни олиб ташлади (видео) | Zamon.uz