Жаҳон

Россияда сумка ичидан ўзбекистонлик аёл жасади топилди

У танишиникига пул топиш мақсадида келганлиги айтилмоқда.

Россияда сумка ичидан ўзбекистонлик аёл жасади топилди

 

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида сумка ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Маълум қилинишича, жасад Олга Бергголтс кўчасидаги 19-уйнинг ертўласидаги сумкадан зўравонлик аломатлари билан топилган. Ўлдирилган шахс 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. У ноябрь ойи бошида Санкт-Петербургга 24 ёшли танишиникига пул топиш мақсадида келган.

 

Таъкидланишича, 9 декабрь куни кечқурун Седов кўчасидаги 70-уйда жойлашган квартирада яшаётган йигит жанжал пайтида аёлни бўғиб ўлдирган. Шундан кейин унинг жасадини катта сумкага солган. Сўнгра Олга Бергголтс кўчасидаги 19-уйнинг подвалида тупроқ билан кўмиб, воқеа жойидан қочган.

 

Тергов маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқароси 10 декабрь куни Россиядан чиқиб кетган ва ватанига қайтган. Гумонланувчининг ўзи 9 декабрь куни ватандошини ўлдиргани ҳақида полицияга ариза билан келган. Шунингдек, у жасадни яширган аниқ манзилни ҳам кўрсатган. Терговчилар экспертиза ўтказмоқда.

custom img

Қозоғистонда 6254 та мактаб террористик таҳдидларга мойил деб топилди

Улар видеокузатув, ваҳима тугмалари, киришни назорат қилиш тизимлари ва лицензияланган қўриқлаш хизмати билан таъминланган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 12,5 мингга яқин киши вафот этди

Энг кўп ўлим 85 ёш ва ундан катталар орасида қайд этилган.

custom img

Тожикистон-Афғонистон чегарасида маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди

Душанбе ҳодиса юзасидан Афғонистонга норозилик нотаси юборди.

custom img

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 70 киши сўроқ қилинади

Апелляция суд мажлиси 17 август куни бўлиб ўтади.

custom img

“Қамчини президент қилмоқчи эдим” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти дўсти Қамчибек Ташиев ҳақида гапириб берди.

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

custom img

Журналистлар Трампни судга берди

Икки медиа ташкилоти Truth API хизматини тўхтатишни ва Оқ уйнинг расмий баёнотларини фақат ушбу платформа орқали эълон қилишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"