Жаҳон

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

 

Трансмиллий уюшган жиноятчилик гуруҳида иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланган Ўзбекистон фуқароси Грузиядан Қозоғистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратурасига таяниб, KazTAG хабар берди.

 

Маълум қилинишича, аёл Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Интерпол ходимлари томонидан Қозоғистоннинг Грузиядаги элчихонаси кўмагида мамлакатга қайтарилган.

 

Тергов маълумотларига кўра, у уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари билан биргаликда фоҳишалик ва бошқа жинсий хизматлар кўрсатувчи шахслардан Kyzdar.net сайтида аккаунтларини тўлдириш учун маблағ қабул қилган. Бу пуллар уларнинг жинсий хизматларини реклама қилиш ва тарғиб этишга йўналтирилган.

 

Гуруҳ аъзолари келиб тушган маблағлардан комиссия ушлаб қолиб, қолган қисмини сайт ташкилотчиларига ўтказган. Шу тариқа ноқонуний қўшмачилик схемаси фаолияти таъминланган.

 

Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотига кўра, гуруҳнинг айрим аъзолари аллақачон турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган. Бошқалари, жумладан, мазкур аёл ҳам жиноий жавобгарликдан қочиб, халқаро қидирувга берилган.

 

Гумонланувчи жорий йил июль ойида Грузияда қўлга олинган ва Қозоғистон Бош прокуратураси сўровига биноан экстрадиция қилинган. Ҳозирда у судгача бўлган тергов доирасида ҳибсда сақланмоқда.

 

Қозоғистон қонунчилигига кўра, айбланаётган жиноятлари учун мол-мулкни мусодара қилиш билан бирга 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Россияда мигрант оилаларига янги талаб: ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ жорий этилади

Ушбу чора мигрантларнинг ишламайдиган яқинлари Россияда қолишини чеклашга қаратилган.

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.