Жаҳон

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

 

Финляндия президенти Александр Стубб АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокида техник даражадаги янги учрашув бир ёки икки ҳафта ичида бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг фикрича, Европа вакилларининг музокараларда иштирок этиши реал имкониятга эга.

 

Стубб бу ҳақда СNN телеканалига берган интервьюсида айтган. Унинг сўзларига кўра, тўрт томон вакиллари иштирокидаги учрашув музокаралар жараёнида ижобий силжишга хизмат қилиши мумкин.

 

Финляндия раҳбари, шунингдек, АҚШ президентининг махсус элчилари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москвага ташрифи натижаларини кутиш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Европа вакилларининг музокаралар столига қайтиши эҳтимоли бор.

 

Стубб Европанинг музокараларга қўшилиши бўйича якуний қарор Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленскийга боғлиқлигини ҳам қайд этган.

 

Айни пайтда Россия томони Европа давлатларининг музокараларга қўшилишига эҳтиёткорона муносабат билдирмоқда. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Европа мамлакатларининг уч томонлама музокараларга қўшилиши жараённи ортга суриши ва мавжуд саъй-ҳаракатларга путур етказиши мумкинлигини айтган.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозидаги портлашлар нефть нархига таъсир қилди: Brent 92 доллардан ошди

Кемаларга ҳужумлар давом этаётгани ортидан жаҳон бозорида нефть нархи яна кўтарилди.

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Россияда айиқ ҳужумлари: баҳордан буён қурбонлар сони 35 нафарга етди

Камчаткада сайёҳлик базаси қоровули айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Қирғизистонда президентлик сайлови: Садир Жапаров номзодини илгари сурди

Навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январга белгиланган.