Жаҳон

Россияда хорижий платформаларга кириш босқичма-босқич чекланмоқда

Чекловлар босқичма-босқич кенгайиб, айрим хизматларнинг тўлиқ блокланиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда.

Россияда хорижий платформаларга кириш босқичма-босқич чекланмоқда

 

Россия ҳудудида ноябрь ойининг охири ва декабрь ойининг дастлабки кунларида бир қатор хорижий платформаларга киришни чеклаш бўйича чоралар кучайтирилди.

 

Дастлаб, 28 ноябрдан бошлаб WhatsApp мессенжерида хабар алмашиш ва қўнғироқ қилиш хизматларида узилишлар кузатила бошлади. Роскомнадзор ахборотига кўра, платформанинг Россия қонунчилигини бузганлиги сабабли унга нисбатан чекловлар жорий этилган. Мессенжернинг тўлиқ блокланиши ҳам истисно эмаслиги таъкидланмоқда.

 

Шунингдек, 3 декабрь куни Roblox онлайн ўйин платформаси тўлиқ блокланди. Ваколатли идора хабарига кўра, хизматда тақиқланган контент – хусусан, “LGBT ташвиқоти” элементи аниқланган.

 

Орадан бир кун ўтиб, 4 декабрь куни FaceTime ва Snapchat хизматлари ҳам чекловларга дучор қилди. Уларнинг айтилишича, FaceTime'нинг фирибгарлик ва террорчилик фаолиятларини ташкил этишда, Snapchat'нинг эса террористик гуруҳларга аъзолар ёллашда фойдаланилгани қайд этилган.

 

Роскомнадзор хорижий платформалар фаолияти устидан назорат кучайтирилганини, миллий қонунчилик талабларига риоя қилиниши мажбурийлигини маълум қилди.

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

custom img

Исроилга визасиз кириш: Қозоғистон фуқаролари бемалол йўл олиши мумкин

Бу Қозоғистонни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга визасиз кириш имконига эга биринчи давлатга айлантиради.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"