Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев БАА иқтисодиёт вазирини қабул қилди

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев БАА иқтисодиёт вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдулла бин Ал Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида вазир давлат раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, Бош вазири Шайх Муҳаммад Ол Мактум, вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва Абу-Даби Валиаҳди Шайх Ҳолид Ол Наҳаённинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг қўшма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида шериклик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар ва тўғридан-тўғри авиақатновлар сони ошиб бормоқда. Икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги лойиҳалар портфели 4 миллиард долларга етди.

 

Энергетика, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳаларни тезлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Сув намуналари лабораторияларда текширилиб, белгиланган меъёрларга мослиги аниқланган.

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди.

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

22 ёшли йигит йўл бўйида савдо қилаётган аёлга номақбул таклиф билан мурожаат қилган.

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Эркакка нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлангач, у 164 млн қарзини тўлашга мажбур бўлган.

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

У аввал маъмурий жазога тортилган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармаган.

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Зоминда қарздордан ундирувчи фойдасига 30 турдаги мол-мулклар олиб берилди.

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган йигитлар кўп қаватли уй кириш йўлагида камерани синдирган.

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Таълим ва фан вазири педагогларнинг мақомини ошириш, маъмурий ишларини камайтириш ва таълим сифатини яхшилаш масалаларини кўриб чиқди.