Lifestyle

Совуқда музлаб қолмаслик учун кийинамиз

Қишда дид билан кийинишга оид тавсиялар.

Совуқда музлаб қолмаслик учун кийинамиз

 

Орамизда совуқ қишда дид билан кийиниш қийин масала деб ўйлайдиганлар ҳам топилади. Дид билан кийиниш ва музлаб қолмасликнинг иложи бор, албатта. Қуйида бунинг учун бир нечта тавсияни тайёрлаб қўйганмиз.

 

Совуқ ҳавода гардеробда бўлиши шарт бўлган нарсалардан бири мўйнали капюшони бор куртка ёки пальто. Албатта, мўйна табиий бўлиши нур устига аъло нур бўлади. Мўйна толалари совуқ шамол оқимидан юзни ҳимоя қилиб туради.

 

Намликни ўтказмайдиган матолар

 

Агар совуқда кўпроқ ҳаракат қилиб, терласангиз, терига ёпишиб турган матонинг намликни ўзига олмайдиган бўлиши муҳим. Шунинг учун жун, ипак ёки синтетика матоларга урғу бериш керак. Пахта матолар намликни тез шимиб олгани учун совуқ ҳавода кийиш тавсия этилмайди.

 

Кўп қаватлилик

 

Агар орасида ҳаво бемалол айланадиган кўп қаватли кийимларни танласангиз, совуқ қотиш эҳтимоли пасаяди. Аммо кийим баданга ёпишиб турмаслигига эътибор қаратинг. Тери ва кийим қаватлари орасида масофа бўлиши керак.

 

Бейсболка

 

Агар кўчада қуёш чарақлаб турган бўлсаю, аммо ҳарорат минус даражада бўлса, энг яхши ечим соябонли бош кийим ёки бейсболкадир. Ахир ҳарорат қандай бўлмасин, кўз ва киприкларимизни қуёшнинг ўта ёрқин нурларидан ҳимоя қилишимиз керак. Бундай совуқда кўзлар ёшланиши кўз ва киприкларга зарарлидир.

 

Таги қалин оёқ кийимлар

 

Қишки оёқ кийимлар тагчарми резинадан тайёрланади. У сув ўтказмаслиги ва сирпанмаслиги учун ҳам айнан шу материал танланган. Аммо унинг қалинлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Тагчарм қанчалик қалин бўлса, оёқларингиз муз қатламлардан шунчалик узоқроқ туради ва камроқ музлайди.

 

Кенг шим

 

Тор шимлар совуқ ҳавода сайр қилиш учун яратилмаган. Гап яна юқоридаги кўп қаватлиликда. Совуқдан ҳимояланишнинг энг яхши усули иссиқ колготи ва устидан кенг шим кийишдир. Шунда ташқаридаги совуқ ҳаво ва сизнинг оёқларингиз орасида масофа сақланади.

 

Пайпоқлар

 

Қорда сайр қилмоқчи бўлсангиз, қор оёқ кийимингизга кирмаслигини таъминлаш керак. Бунда қалин пайпоқлар ёрдамга келади. Улар ҳам совуқдан ҳимояловчи қўшимча қават вазифасини бажаради, ҳам образингизни янада қизиқроқ қилади.

 

Шарофат Маҳмудова тайёрлади

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.