Жамият

Сурхондарёда эркак ва унинг қизи уйида ўлдириб кетилди

Гумондор Россиянинг Домодедово аэропортида қўлга олинди.

Сурхондарёда эркак ва унинг қизи уйида ўлдириб кетилди

 

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 6 апрель куни эркак ва унинг қизи уйда ўлик ҳолда топилди. Вилоят Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, гумонланувчи Россияда аэропортда қўлга олинди.

 

Аниқланишича, соат 18:30ларда туманнинг Яккабоғ маҳалласидаги уйда 1965 йил туғилган нафақахўр Х.Х.нинг жасади бўйин соҳасига ўткир тиғли жисм билан етказилган тан жароҳати билан топилган. Шунингдек, унинг 1992 йил туғилган қизи М.З.нинг жасади юқори нафас йўллари ва бўйин аъзоларига ўткир тиғли жисм ёрдамида етказилган тан жароҳати билан аниқланган. 

 

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси томонидан мазкур қотиллик жиноятини содир этишда гумонланган Сариосиё туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Н.С.га нисбатан маҳаллий ва халқаро қидирув эълон қилинган.

 

Ўзбекистон ва Тожикистон Жиноят қидирув бош бошқармалари ҳамкорликда қидирув ишлари амалга оширган. Гумондор Н.С. жавобгарликдан қутулиш мақсадида Сурхондарёдан Тожикистонга ўтиб, у ердан Россияга кетган. Н.С. Москва вилоятининг Домодедово аэропортида қўлга олинган. Ҳозирда гумондорни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"