Ўзбекистон

Табиий офат оқибатида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

Мамлакатимизнинг табиий офатлар оқибатида катта зарар кўрган ҳудудларидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, айрим ерини шўр босган ҳудудлар аҳолисига солиқ тўловлари бўйича енгилликлар бериш уларнинг турмуш даражасини яхшилашга туртки бўлади.

Табиий офат оқибатида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

 

 

2021 йил 24 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди, — деб хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси.

 

Унда айтилишича, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилиши белгиланяпти.

 

Шунингдек, лойиҳада Сурхондарё вилоятида қайтадан ташкил этилган Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларини 2024 йил 1 январга қадар ер солиғи, мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғини тўлашдан озод қилиш назарда тутилмоқда.

 

Депутатлар таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли орасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳар хил талқин қилинишининг олдини олишга, хорижий инвесторларни жалб қилишга, тадбиркорлик муҳити жозибадорлигининг ошишига хизмат қилади.

 

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот давомида берилган топшириқлар ижроси бошлангани, Президент йирик тадбиркорларни Қорақалпоғистонда имтиёзлардан фойдаланган ҳолда бизнес очишга чақиргани  ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Табиий офат оқибатида зарар кўрган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади | Zamon.uz