Таниқли қизиқчи ва сўз устаси Валижон Шамшиев янги лавозимга тайинланди
Халқ таълими вазирлиги тавсиясига кўра, Валижон Шамшиев Тошкент шаҳри Яшнобод тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби директори лавозимига тайинланди.

“Ҳаммамизнинг мақсадимиз битта — Ўзбекистон келажагини янада гуллатиб яшнатиш ва унинг учун фарзандларимизни тарбиялаш. Фарзандлар тарбиясида қўлимдан келганча сизлар билан биргаликда хизмат қиламан”, — дейди санъаткор.
Аввалроқ Вазирлар Маҳкамасига янги котибият мудири тайинлангани ҳамда Шерали Жўраев муҳим лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берилганди.







