Ўзбекистон

Ташриф давомида 16 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ўртасида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди.

Ташриф давомида 16 та ҳужжат имзоланди

 

Давлат раҳбарлари кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар.

 

Ташриф давомида 16 та ҳужжат имзоланди, жумладан:

  • Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим;

  • Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

  • Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома;

  • Қурилиш фаолияти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

  • Меҳнат, аҳоли бандлиги ва миграция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

  • Маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

  • Давлат хизмати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

  • 2024-2030 йилларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси;

  • 2024-2026 йилларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;

  • 2024-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича "йўл харитаси";

  • 2024-2026 йилларда Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Қирғиз Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ташаббуслар миллий институти ўртасидаги меморандум ва бошқалар.

Университетга ўқишга киритиш ваъдаси: 18 млн сўм олаётган шахс қўлга тушди

Университетга ўқишга киритиш ваъдаси: 18 млн сўм олаётган шахс қўлга тушди

У фуқарони университетнинг 3-курсига киритишни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Аввалроқ 2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга кириши бўйича янги тартиблар жорий этилиши маълум қилинганди.

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

“Пахтакор” ва “Алишер Навоий” метро бекатлари орасидаги ўтиш йўлагида эскалатор вақтинча тўхтатилган.

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Сунъий йўлдош тасвирларида 25–26 октябрь кунлари пойтахт ва унга туташ ҳудудларда йирик чанг массалари кузатилган.

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади.

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания ташкил этилади.

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

Шавкат Мирзиёев кино соҳасидаги давлат буюртмаси тизимини танқид қилди.

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Президент миллий кино тарихида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола” ва «Суюнчи» каби фильмлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.