Ўзбекистон

Тошкентда Россия давлат педагогика университети филиали очилди

Унда Ўзбекистон ва Россия ҳукумати вакиллари ва расмийлар иштирок этди.

Тошкентда Россия давлат педагогика университети филиали очилди

Ўзбекистон янги таълим инфратузилмасини яратиш бўйича бир неча йил муқаддас бошланган ғоялар ҳаётга муваффақиятли татбиқ этиб келинмоқда. Шулардан бири республикадаги мактаб ва боғчаларни малакали, ўз ишининг устаси бўлган мутахассилар – педагоглар, психологлар ва дефектологлар билан таъминлаш қаратилган бўлиб, бу мақсадга эришиш учун Тошкентда А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг филиали фаолияти йўлга қўйилганди.

 

227 йиллик тарихга эга нуфузли ОТМнинг пойтахтимиздаги филиалида бугунги кунда 1,5 минг нафар талаба таҳсил олаётган бўлиб, келгусида уларнинг миқдори 3 минг нафаргача оширилиши режалаштирилган. 

 

1 октябрь куни РДПУ Тошкент филиалининг янги кампуси фойдаланишга топширилди. Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон ва Россия ҳукумати мулозимлари, расмий шахслар иштирок этишди.

 

Умумий майдони 15 минг квадрат метрга эга кампус Ўзбекистон таълим тизими учун янги авлод ўқитувчилари тайёрланадиган Марказий Осиёдаги етакчи таълим масканига айланиши кутилмоқда.

 

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

21 ёшли шифохонага олиб кетилган.

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди.

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага энг кўп мурожаатлар тергов ва суриштирув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда суд ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган.

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

У крипто-савдо билан бирга Теlegram орқали 140 та хорижий виртуал телефон рақамини сотган.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Келаси йилдан совриндорларнинг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади.