Спорт

“У спортни жонидан ортиқ севарди” - марҳум Мурод Хонтўаев ҳақида ҳамкасблари

Осиё айиғи номи билан танилган Ўзбекистонлик ММА жангчиси, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев   34 ёшида дунёни тарк этди.

“У спортни жонидан ортиқ севарди” - марҳум Мурод Хонтўаев ҳақида ҳамкасблари


 


Мурод Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзининг профессионал карьерасини 2013 йилда бошлаган.


ММА спорт бўйича дунё эътиборига тушган ва юқори натижани қайд этган  ҳамюртимиз  Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Бугунги кунда марҳум спортчимиз ташаббуси  билан вилоятларда турли мусобақалар мунтазам равишда ўтказилиб, янги спорт заллари  ва майдонлари ўз фаолиятини бошлади. Энди ана шу фаолиятини бошлаган заллар ва мусобақалардан янги юлдузлар, янги номлар чиқади.


Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ижрочи директори Зафар Қаҳрамонов:

 

- Совуқ хабар яшин тезлигида тарқалди. Бу хабарни эшитиб,  чин кўнгилдан хафа бўлдик, куюндик. Мурод Хонтўраев  инсонлар кўнглидан мустаҳкам жой олган, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган инсон эди. Кечаю кундуз ўз устида ишлаб, ҳар бир уюштираётган тадбирга ўта пухта тайёргарлик кўрар эди. У  ёш спортчиларга  ҳақиқий намуна бўла олди десам, адашмайман. ММА спортига теккан энг катта фойдаси йигитлардан тартиб-қоида қаттиқ талаб қиларди. Тан олиш керак, ММА спортчиларнинг аксарияти тўполончи, урушқоқ кўча болаларидан ташкил топган. Шу сабаб улар билан тушунмовчилик бўлса, биз дарҳол Муродга мурожаат қилар эдик. У эса юзага келган тушунмовчиликни ижобий ҳал қилиб берарди. Ҳақиқатни севарди. 


ММА спортини янада ривожлантириш юзасидан келгусида қандай режалари бор эди?


 24 август куни катта мусобақа уюштириш режаси борлиги ҳақида гапирган эди. Тайёргарликни бошлаб юборган  эди.  Унинг мақсади тарқоқ спортчиларни бирлаштириш эди. Ўзимизнинг кўп йигитларимиз сўнгги вақтларда  Қирғизистон, Қозоғистонга чиқиб, жангларда қатнашаётган эди.   Муроднинг  шу йигитлар бошқа давлатларга бориб жанг қилгандан кўра  ўзимизда ҳам шу жанглар ташкиллаштирилса, ҳаваскор спортчиларимиз эса  шу ерда ўз истеъдодини намоён қилишса,  деган мақсади бор эди.


Ижтимоий тармоқларда тарқалган салбий хабарлар муносабатингиз?


Мен эшитганимга эмас кўрганларимга ишонаман. Бошқаларга ҳам шуни тавсия этаман. Ижтимоий тармоқларда турли нохуш гаплар   тарқалмоқда.  Бу каби асоссиз хабарлар тарқалишидан кимга қандай манфаат беради билмайман, аммо шуни аниқ айта оламанки, Мурод ҳеч қачон спиртли ичимлик  истеъмол қилиб  юрган одам эмас. У иймонли, эътиқодли йигит эди. Тезликни ҳам  ижтимоий тармоқларда айтилгандек даражада оширмас эди. 


Наби Қодиров, қўл жанг бўйича терма жамоа бош мураббийси:


- Мурод бизга шуғулланиш, малака ошириш учун 2007 йил келган. Мураббийимиз Асад Ўринов ва мен Муроджон билан бирга жуда яхши ишладик. Яхши спортчи эди. Қўл жанги бўйича жуда кўп мусобақаларда иштирок этиб, қисқа вақт ичида юқори натижаларга эришганди. Янги ўсиб келаётган спортчиларга далда бериб, доим маънавий, қолаверса моддий томондан ҳам  ёрдам берарди. Шогирдлари ҳам бор эди. Спорт билан боғлиқ  режалари кўп эди. айниқса август ойида аралаш жанг санъати бўйича катта йирик мусобақа ўтказиш мақсади бор эди.

 

Аслида бу каби мусобақаларни ўтказишнинг жуда катта фойдаси бор. Унда йигитлар малака ошириш имкониятига эга. Ўзингизга маълум, ноолимпия спорт турлари билан  шуғулланаётган спортчиларга маънавий ва моддий эътибор берилмаса, жанглар ташкиллаштирилмаса   спортчиларимиз бу спорт турини ташлаб кетишлари мумкин. Мурод эса бунинг олдини олишга, катта тадбирлар ўтказишга ҳаракат қилар эди.


Бугунги кунда Мурод Хонтўраевнинг шогирди деб кимни айта оласиз?


- Жасур Анорбаев яхши ўсиб келаётган шогирдларидан бири. Аббос Расулжонов, Абзал Абдураҳимов ҳам унинг энг яхши шогирдларидандир.


Маҳмуд Муродов, ўзбек аралаш жанглар спортчиси:


- Мурод Ўзбекистон халқи учун жуда катта ишлар қилди. ММА ривожланиши учун бор  куч- ғайратини аямади. У доимий равишда  етимхоналар, мактаблар, мактабгача таълим муассасаларга ёрдам қўлини чўзган. Ҳаттоки, жуда кўп оилаларга ёрдам берганига ўзим гувоҳ бўлганман Мурод бу ишларни  кимгадир кўрсатиш, мақтаниш учун эмас, балки  чин кўнгилдан қилар эди.  Мен жуда кўп маротаба меҳмони бўлганман. Оиласидагилар  ҳам яхши инсонлар.  Бизнинг ўзаро келишилган ҳолда  турнирлар ўтказиш режамиз бор эди.


Автоҳалокат рўй беришидан бир неча кун аввал мен билан гаплашганида қурбон ҳайит арафасида кўпчилик муҳтож оилаларга ёрдам бериш мақсади борлигини айтган эди. Афсуски, нияти амалга ошмади. Бу ҳаёт экан, тақдирдан қочолмаймиз, пешонага ёзилгани бўлади. Бу жуда яхши инсон, дўст, ҳамкасб эди. Спортни жонидан ортиқ яхши кўрарди.

 

Муножат Валиева суҳбатлашди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

custom img

Саудия клублари Мохамед Салоҳни Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда

Роналдунинг яқин орада лигани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонда, Саудия “Ливерпуль” юлдузининг ҳафталик маошини уч баробар оширишни таклиф қилмоқда.

custom img

АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни мағлуб этди

Ўйинда Абдуқодир Ҳусанов кичик жароҳат олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"