Ўзбекистон

Украинага қарши жангда қатнашган ўзбекистонлик эркак қамалди

У Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йилга шартнома тузган.

Украинага қарши жангда қатнашган ўзбекистонлик эркак қамалди

4 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судида Россия-Украина ўртасидаги тўқнашувда Россия томонидан иштирок этган Ўзбекистон фуқаросига жазо тайинланди. Бу ҳақида Олий суд порталида маълумот келтирилган.

 

Аниқланишича, Қўштепа туманида яшовчи 51 ёшли А.Х. 2023 йил май ойида Россияга ёлланма ишчи сифатида ишлаш мақсадида борган.

 

Аммо, у Россияда бўлиши давомида 2023 йилнинг ноябрь ойида моддий манфаат кўзлаб «Россия-Украина» урушида Россия тарафини олиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этиш бўйича жиноий режа тузган.

 

Мазкур режа асосан А.Х. 2023 йил 24 ноябрь куни моддий манфаат эвазига Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йил давомида Россия Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида шартнома имзолаб, Россия-Украина урушида Россия тарафини олиб, Украинада олиб борилаётган жанговар ҳаракатларда иштирок этишга розилик билдирган.

 

Шундан сўнг, Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кузатуви остида Россия-Финландия чегараси яқинида жойлашган Каминка номли ҳарбий қисмга, ўзига олдиндан таниш бўлмаган 80 нафар шахслар билан бирга жойлаштирилган. У бир неча ой давомида ҳарбий хизматни ўтаган.

 

2024 йил 4 февраль куни Россия Мудофаа вазирлигининг буйруғи билан ўзига олдиндан таниш бўлмаган 79 нафар шахслар билан бирга махсус кузатув остида (сопроваждения), чегарани ёриб ўтиш йўли билан Украина ҳудудига ўтиб, Луганс Халқ Республикаси ҳудудида олиб борилаётган жанговар ҳаракатларга жалб этилган.

 

Жанговар ҳаракатлар давомида А.Х. шу куни учувчисиз ҳаракатланувчи дрон орқали келиб тушган снаряд портлаши натижасида бош чап чакка соҳаси, чап қўли, чап елкаси ва ўнг оёқ кафтидан жароҳатланган ва шундан сўнг Москва вилояти Красногорск шаҳридагиҳарбий госпиталга олиб келиниб, бир ой давомида даволанган.

 

А.Х. 2024 йил 4 июль куни Санкт-Петербург-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтиб келган.

 

Суд ҳукми билан А.Х. Ўзбекистон ЖКнинг 154-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

custom img

Қурбон ҳайити муносабати билан Президентга табриклар йўлланмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда сиёсий ва диний арбоблардан табрик мактублари келмоқда.

custom img

Президент қарори асосида 50 га яқин беморда мураккаб операциялар ўтказилди

Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган хайрия тадбирлари доирасида болалар ва оғир ташхисли беморларга мураккаб тиббий ёрдам кўрсатилди.

custom img

Тошкентда реклама тахталарини ноқонуний олиб қўйган ходимлар жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг плакатлар тадбиркорларга қайтарилди.

custom img

WTA ва Ўзбекистон: туризм соҳасида янги имкониятлар муҳокама қилинди

WTA таркибидаги 260 дан ортиқ туризм ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб қилиш ҳамда Ипак йўли тарғиботи тадбирларини ўтказиш келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистонда 3 ой ичида 60 ёшдан кейин 160 киши ота бўлди

Январь–март ойларида мамлакат бўйлаб жами 191 086 та тирик туғилиш ҳолати рўйхатга олинган.

custom img

Centrum Air ортиқча чипта сотиш амалиётидан  фойдаланмаслигини маълум қилди

Авиакомпания Рақобат қўмитасининг сўровига расмий муносабат билдириб, Тошкент–Урганч рейсидаги вазият форс-мажор ҳолати сабаб юз берганини билдирди.

custom img

Навоий аэропортида “порто-франко” эркин зонаси ташкил этилади

2030 йилга бориб, аэропортда парвозлар сонини йилига 7 мингтага, йўловчи ташиш ҳажмини 150 минг нафарга, юк ташишни эса 45 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун солиқлар енгиллашади, текширувлар тартиби соддалаштирилади

2026 йил 1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга ошириш таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"