WOSCU кашфиёти: Туркманистон давлат музейида Хива хони кумушлари топилди

Ашёлар салкам бир аср аввал Туркманистон давлат музейи фондига кирган.

WOSCU кашфиёти: Туркманистон давлат музейида Хива хони кумушлари топилди

 

Туркманистон Давлат музейи директори Меретгелди Чориевнинг сўзларига кўра, музей фондида XIX аср охири ва XX аср бошларига оид аёллар заргарлик буюмларининг тўлиқ тўпламини акс эттирувчи олтин билан қопланган кумушдан ясалган ранг-баранг заргарлик буюмлари сақланмоқда. Тўплам тақдимоти Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VII Халқаро конгрессининг “Мероснинг янги қирраларини кашф этиш: Ўзбек коллекциялари жаҳон тўпламларида” халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтди.

 

 

“Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги тўпламнинг нашр этилиши ҳозирча кам ўрганилаётган айрим заргарлик буюмларининг атрибутини тушунишга ёрдам беради ва Хоразм заргарлик санъати ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўламиз, деб умид қиламиз”, — дея таъкидлади М.Чориев.

 

Тўпламдаги буюмлар ўзининг шаклларга бойлиги, кўп сонли маржонлари, зираклари ва энг нозик қадама нақшлари билан ажралиб туради.

 

 

Тадқиқотларга кўра, ашёлар Хива хони хазинасидан бўлиб, Хоразм маҳсулотлари коллекциясининг ўзи эса 1928 йил 20 сентябрда Туркманистон Давлат музейи фондига кирган. Бу ашёлар ҳукумат қарори билан ўша пайтдаги миллий Республикалар бўйлаб тақсимланган ва Тошкентдан ҳукумат вагонларида жўнатилган.

 

 

Тўпламда “манглай-дўзи, бош-дўзи” пешона безаклари, турли туморлар ва бошқа кўп ноёб нарсалар мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа WOSCU билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқарога банкдаги танишлари орқали кредит чиқариб беришни ваъда қилган.

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Баҳриддин Рўзиев Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ва халқаро логистика марказини ташкил этиш ишларига ҳисса қўшган.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Фарғона ва Андижонда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул талаб қилган икки шахс ушланди.

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

У ва кадастр идораси мансабдори фуқародан аукцион орқали арзон нархда ер олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Марказий банк текширувлари натижаси: 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти жаримага тортилди

Марказий банк текширувлари натижаси: 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти жаримага тортилди

Банк назорати қўмитаси томонидан октябрь ойида 43 та масалани кўриб чиқилди.