Ўзбекистон

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Баҳриддин Рўзиев Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ва халқаро логистика марказини ташкил этиш ишларига ҳисса қўшган.

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

 

Давлат ва жамоат арбоби, Навоий вилоятининг собиқ ҳокими, меҳнат фахрийси Баҳриддин Муртазаевич Рўзиев 11 ноябрь куни 76 ёшида вафот этди. Бу муносабат билан Ўзбекистон Президенти ҳамдардлик билдирди.

 

Баҳриддин Рўзиев 1950 йил 23 августда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини Кармана тумани йўл қурилиши бирлашмасида авточилангар сифатида бошлаган. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда Тошкент политехника институтида муҳандис-механик мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Кейинчалик Москва ижтимоий фанлар академиясида ҳам ўқиган.

 

У Навоий вилоятида ёшлар ташкилотлари ва турли бошқарув идораларида масъул лавозимларда ишлаган. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Навоий вилояти газлаштириш бошқармаси ва ҳудудий коммунал фойдаланиш бошқармасига раҳбарлик қилган, Конимех тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

 

2002 йилда Навоий вилояти ҳокими этиб тайинланган Баҳриддин Рўзиев ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириш, инвестициялар жалб қилиш, фермерлик ҳаракатини шакллантириш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишларида фаолият олиб борган.

 

У, айниқса, «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасини ташкил этиш ва Навоий халқаро аэропорти негизида халқаро логистика марказини барпо қилиш ишларига катта ҳисса қўшган.

 

Кейинги йилларда фахрийлар ташкилоти аъзоси сифатида ҳам жамоат ишларида фаол қатнашган. Бой тажрибаси ва маслаҳатлари билан турли соҳаларни ривожлантириш, ёш кадрларни тарбиялаш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида камол топтиришга қаратилган тадбирларда иштирок этган.

 

Президент ҳамдардлик мурожаатида Баҳриддин Рўзиевни таниқли давлат ва жамоат арбоби, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон устози сифатида эътироф этиб, унинг хотираси қалбларда ҳамиша сақланиб қолишини таъкидлади.

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқарога банкдаги танишлари орқали кредит чиқариб беришни ваъда қилган.

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Фарғона ва Андижонда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул талаб қилган икки шахс ушланди.

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

У ва кадастр идораси мансабдори фуқародан аукцион орқали арзон нархда ер олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Марказий банк текширувлари натижаси: 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти жаримага тортилди

Марказий банк текширувлари натижаси: 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти жаримага тортилди

Банк назорати қўмитаси томонидан октябрь ойида 43 та масалани кўриб чиқилди.

“Олтин қалам” АҚШга ҳам етиб борди: Вашингтонда тақдирлаш маросими ўтказилди

“Олтин қалам” АҚШга ҳам етиб борди: Вашингтонда тақдирлаш маросими ўтказилди

АҚШ пойтахтида Виктор Готевбе ва Жеймс Дурсога Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолик гувоҳномалари берилди.

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” —  Зеленский

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” — Зеленский

Украина президенти Россия делегацияси Донбасснинг Киев назоратида қолаётган ҳудудларини ҳам босиб олинган деб даъво қилганини айтди.

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Хизматлар ҳажми 2025-йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 14,2 фоизга ошган.