Хитойда ер ўпирилиб тушди
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

Бугун, 1 май куни Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида жойлашган Маида автомагистралининг бир қисмида ер ўпирилиб тушди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 18 та машина шикастланган, 31 киши касалхонага ётқизилган. Камида 19 киши ҳалок бўлган.
Мейчжоу шаҳри ҳукуматининг аниқлик киритишича, ҳодиса тунги соат 2:10 да Мейчжоу шаҳридаги йўлнинг бир қисмида содир бўлган. Ҳозирда йўл ёпилган, қутқарув ишлари олиб борилмоқда.







