энг долзарб

Хонанда Рухшона турмуш ўртоғи Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилди

Хонанда Рухшона ўзининг Instagram'даги расмий саҳифасида мухлисларидан келган саволларга жавоб берди.

Хонанда Рухшона турмуш ўртоғи Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилди

 

 

Рухшонанинг мухлислари ундан турмуш ўртоғи Санжар Маткаримов билан ажрашгани рост ёки ёлғон эканлиги ҳақида сўрашган. Хонанда эса бунинг ҳақиқат эканини айтиб, келгусида ярашиш нияти йўқлигини маълум қилган.

 

Унинг айтишича, айни вақтда жуфтликнинг фарзандлари онаси билан бирга. Аммо ажримдан кейин Санжар Маткаримов бир муддат давомида болаларни Рухшонага бермаган.

 

Хонанданинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи унга мушт туширган ва калтаклаган. Оиланинг бузилишига асосий сабаб рашк эканлиги маълум бўлган. Шунингдек, Рухшона ажримдан кейин ўзига келиш учун Яратгандан туну-кун куч-қувват сўраганини айтиб ўтган.

 

Хонанда бундан кейин Санжар Маткаримов режиссёрлик қиладиган “Бола тилидан” кўрсатувида ҳам бошловчилик қилмайди.

 

Маълумот учун, хонанда Рухшона ва режиссёр-клипмейкер Санжар Маткаримов 2014 йилнинг 2 ноябрь куни турмуш қурганди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Рухшона турмуш ўртоғининг телефон рақамини ўзлаштириб олганлиги ва уларнинг оилавий муносабатларига дарз кетганлиги ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"