Ўзбекистон

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

 

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ «Энергосавдо» филиали Янги Наманган тумани бўлими бошлиғи ва устаси пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бўлим бошлиғи Ф.А. ва уста A.A. қўлга олинган.

 

Терговга кўра, улар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.К.нинг «Гўзал» МФЙ ҳудудидаги нотурар биносига ўрнатилган электр ҳисоблагич носоз эканини айтган. Агар бу ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилса, фуқарога 300 миллион сўм жарима ёзилишини билдирган. Далолатнома тузмаслик эвазига эса 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Тезкор тадбир давомида ходимлар сўралган пулнинг 2 500 долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Шунингдек, хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатлари махсус автоматлаштирилган қурилмалар орқали ҳам аниқланиши мумкин.

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда экостикер олмаган ҳайдовчилар 4,4 миллион сўм жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева қизлар таълими, аёллар тадбиркорлиги ва болалар хавфсизлигини таъминлашга доир таклифларни билдирди.

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.