Жаҳон

Хавфсизлик таҳдиди кучайди: АҚШ айрим давлат хизматчиларига Саудия Арабистонини тарк этишни буюрди

Элчихона бунга ҳусийларнинг фуқаролик аэропортлари ва муҳим инфратузилмага ҳужумларини сабаб қилиб кўрсатган.

Хавфсизлик таҳдиди кучайди: АҚШ айрим давлат хизматчиларига Саудия Арабистонини тарк этишни буюрди

 

АҚШ ҳукумати хавфсизлик таҳдидлари сабаб Саудия Арабистонидаги фавқулодда вазифаларни бажармайдиган давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатни тарк этиш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси баёнотига таяниб хабар берди.

 

Элчихона қарорга асос сифатида Ямандаги ҳусийлар ҳаракатининг фуқаролик аэропортлари ва бошқа муҳим инфратузилма объектларига уюштираётган ҳужумларини келтирган.

 

Шунингдек, АҚШ ҳукумати ходимлари Саудия Арабистони аэропортларидан фойдаланиш учун эндиликда махсус рухсат олиши кераклиги маълум қилинган.

 

Дипломатик миссия АҚШ фуқароларини ҳам эҳтимолий хавфсизлик хатарлари ҳақида огоҳлантирди. Жумладан, кейинги ҳужумлар, ҳаво ҳудудининг ёпилиши, авиарейсларнинг бекор қилиниши ва сафарлардаги бошқа узилишлар юз бериши мумкинлиги қайд этилган.

 

Reuters хабарига кўра, АҚШ давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига Саудия Арабистонини тарк этиш тавсияси 23 октябрдан бошлаб берилган.

 

Саудия Арабистони ва Ямандаги ҳусийлар ўртасидаги зиддият сўнгги ойларда кучайган. Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги аэропортлар, энергетика объектлари ва бошқа муҳим инфратузилмаларга ҳужумлар уюштирганини билдирган.

Лавров билан суратга тушишдан бош тортишди: G20 учрашувида жамоавий фотосессия бекор қилинди

Лавров билан суратга тушишдан бош тортишди: G20 учрашувида жамоавий фотосессия бекор қилинди

G20 учрашувида бир нечта расмийлар Россия ташқи ишлар вазири билан суратга тушишни истамади.

АҚШ Украинага 500 та Patriot ракетасини сотишга рухсат берди: битим 2,1 млрд долларга баҳоланмоқда

АҚШ Украинага 500 та Patriot ракетасини сотишга рухсат берди: битим 2,1 млрд долларга баҳоланмоқда

Келишув Канада, Норвегия ва Германия томонидан молиялаштирилади.

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Виза дастури учун рўйхатдан ўтиш муддати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Техниканинг дастлабки намуналари йил охиригача Украина армиясига етказилиши режалаштирилган.

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Европа Иттифоқининг тинчликпарвар кучларига тегишли вертолёт ўқув парвози вақтида қулаган.

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Илон Маск Binance крипто-биржасига қилинган хакерлик ҳужуми ортидан сунъий интеллектнинг келажакдаги имкониятлари ва хавфлари ҳақида фикр билдирди.

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Анқарада ўтган ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Россияни ташкилотга кузатувчи сифатида таклиф қилиш ташаббусини илгари сурди.

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция дрон Яман ҳудудидан учирилганини билдирди, ҳусийлар эса ҳужумга алоқадорлигини рад этди.