Ўзбекистон

Янгиланаётган конституция хорижий экспертлар нигоҳида

Тошкентда "Конституциявий ислоҳотнинг мазмуни ва моҳияти: Янги Ўзбекистон — янгиланаётган Конституция" мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

Янгиланаётган конституция хорижий экспертлар нигоҳида

 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Тошкент давлат юридик университети ва Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан ташкил этилди.

 

Ушбу муҳим халқаро форумда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Туркия, Австрия, Бельгия, Венгрия, Словения, Польша, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби мамлакатлардан етакчи сиёсатчилар, давлат арбоблари, экспертлар ва олимлар иштирок этди. Бундан ташқари БМТ, БМТ ТД, ЕИ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларнинг бир қатор вакиллари ҳам тадбирда ҳозир бўлишди.

 

 

Халқаро конференциянинг асосий мақсади конституциявий ўзгаришларнинг аҳамиятини аҳоли ва халқаро жамоатчиликка етказиш, маҳаллий ва хорижий эксперт-таҳлилий доиралар вакиллари, таниқли ҳуқуқшунослар ва олимларнинг конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

 

Халқаро конференция ишида янгиланган Конституцияда ўз ифодасини топаётган муҳим ўзгаришлар, ижтимоий, ҳуқуқий ва дунёвий давлат тамойилларини ривожлантиришнинг, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг конституциявий асослари каби масалалар муҳокама қилинди.

 

 

Тадбирда инсон ҳуқуқлари ҳимояси, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашнинг конституциявий кафолатлари билан боғлиқ нормалар иштирокчиларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Конституциявий ислоҳотларнинг хусусий мулк дахлсизлиги, эркин ривожланиш, соғлом рақобат, тадбиркорлик, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги каби устувор йўналишларига бағишланган учинчи сессияда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ривожланишининг конституциявий механизмларини кучайтириш – тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва макроиқтисодий барқарорлигининг энг муҳим кафолати тўғрисидаги маърузалар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

 

Бундан ташқари сессияда ягона иқтисодий маконни шакллантириш, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши бўйича конституциявий кафолатларни кучайтириш билан боғлиқ конституциявий янгиликлар муҳокама қилинди. Конференция иштирокчилари қулай ва ишбилармонлик муҳити, ерга бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари масалаларига эътибор қаратишди.

 

 

Давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, давлат ва жамият қурилиши тизимида фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек Оммавий ахборот воситаларнинг ролини кучайтириш, фуқаролик жамиятининг базавий асоси – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни мустақил равишда ҳал қилишга бўлган ҳуқуқларини кенгайтириш тўғрисидаги конституциявий янгиликларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Конференцияда асосий маърузачи ҳамда мунозараларда сўзга чиққан нотиқлар Шунингдек, Конституциянинг янгиланиши сўнги олти йил ичида эришилган ютуқларни мустаҳкамлаши ҳамда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш бўйича янги марраларни забд этишга умид билдирилди.

 

Польшалик давлат ва сиёсат арбоби, мазкур мамлакатнинг собиқ президенти Александр Квасневский Янгиланаётган Конституцияда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, мустақил суд ҳокимияти ва ОАВ эркинлигини таъминлаш масаласига алоҳида урғу берилаётганлигини таъкидлади.

 

Венгриялик олим Александра Добойи, Франциянинг Sciences Po сиёсий тадқиқотлар институти профессори Ҳелена Алвиар, Буюк Британия парламенти Жамоалар палатаси аъзоси Алан Хю Кернс, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик миллий маркази директори Саидзода Иззатулло Хабибулло, Хитой Ижтимоий фанлар академияси Шарқий Европа, Россия ва Марказий Осиё институти етакчи илмий ходими Сюе Футси сингари халқаро экспертлар ҳам Ўзбекистон Конституцияга киритилаётган муҳим нормаларнинг турли жиҳатлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Ижтимоий тармоқда танишган вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган эркак аниқланди.