Ўзбекистон

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

 

Ўзбекистонда, айниқса, табиий газ тармоғи етиб бормаган ҳудудларда аҳолини суюлтирилган газ билан барқарор таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ айрим шахслар аҳоли эҳтиёжи учун ажратилган газдан шахсий манфаат йўлида фойдаланишга уринмоқда.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Ўзенергоинспекция» ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари иштирокида ўтказилган назорат тадбирларида шундай қонунбузилишлар аниқланган.

 

Жумладан, 9 ноябрь куни ўтказилган тадбирларда 7 та ҳолатда жами 249 та газ баллони тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақланаётгани маълум бўлган.

 

Аниқланган ҳолатлар орасида газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ қонунбузилишлар ҳам бор. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида «Амударё тумангаз» бўлими суюлтирилган газ хизмати чилангари 104 та газ баллонини тегишли ҳужжатларсиз ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда сақлагани аниқланган.

 

Сурхондарё вилоятида «Шерободтумангаз» таъминоти бўлими ҳайдовчиси ўз хонадонида 25 та газ баллонини сақлаган. Тошкент вилоятида эса «Қуйичирчиқ тумангаз» бўлими газ тўлдириш шохобчаси газ баллон тўлдирувчисида 3 та газ баллони борлиги қайд этилган.

 

Шунингдек, Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс кейинчалик аҳолига сотиш мақсадида уйида 20 та газ баллонини сақлагани аниқланган.

 

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 1974 ва 1996 йилларда туғилган икки фуқаронинг хонадонларида жами 92 та газ баллони ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда сақлангани қайд этилган. Хоразм вилоятининг Хонқа туманида эса 1995 йилда туғилган шахс маҳалладаги умумий овқатланиш шохобчасида газ идораларига тегишли, аҳоли учун ажратилган 5 та газ баллонидан ноқонуний фойдаланган.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 октябридан буён республика бўйича 370 та ҳолатда жами 9 455 та газ баллони ноқонуний сақланаётгани аниқланган. Улардаги суюлтирилган газ миқдори 102 158 килограммни ташкил этган.

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Ижтимоий тармоқда танишган вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган эркак аниқланди.

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

QazETA тизимида ўзбекистонликларга имтиёз берилиши мумкин.

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Ўзбекистон раҳбари рейтингда 40-ўринни эгаллади ва бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг юқори натижа бўлди.

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга.

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Гуруҳда “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатилган.

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдонларида сақлаш тартиби ўзгаради.