Ўзбекистон

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида OLX платформаси ва Теlegram орқали уй-жой ижараси билан боғлиқ фирибгарликда гумонланган икки киши ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятчиликка қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 26 ёшли Сардор ва 29 ёшли Хуршид уй-жойларни бозор нархидан анча арзон ижарага бериш ҳақида эълонлар жойлаштирган. Улар фуқаролар билан телефон орқали гаплашганда ва ёзишмаларда ўзларини уй эгалари, риэлтор ёки маклер сифатида таништирган.

 

Гумонланувчилар ижарага қизиқувчилардан олдиндан тўлов олгач, улар билан алоқани узган. Натижада 10 нафардан ортиқ фуқаро алданган.

 

Тезкор тадбир давомида жиноятга алоқадор деб топилган саккизта мобил телефон, 15 та SIM-карта ва 16 та банк картаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

 

Ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Ижтимоий тармоқда танишган вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган эркак аниқланди.

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

QazETA тизимида ўзбекистонликларга имтиёз берилиши мумкин.

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Ўзбекистон раҳбари рейтингда 40-ўринни эгаллади ва бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг юқори натижа бўлди.

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга.