Ўзбекистон

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Ижтимоий тармоқда танишган вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган эркак аниқланди.

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

 

Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида Ғиждувон туманида вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

 

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятининг Бағдод туманида яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали Ғиждувон туманида яшовчи, 2009 йилда туғилган қиз билан танишган. Мулоқот давомида ўзини Али деб таништирган эркак қизнинг шахсий тасвирларини интернетда тарқатиб юбормаслик эвазига ундан пул талаб қилган.

 

У қизни сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, 2023 йил 18 октябрь куни ўртоғининг номига расмийлаштирилган банк картасига 595 минг сўм ўтказиб олишга эришган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

QazETA тизимида ўзбекистонликларга имтиёз берилиши мумкин.

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Ўзбекистон раҳбари рейтингда 40-ўринни эгаллади ва бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг юқори натижа бўлди.

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга.

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Гуруҳда “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатилган.

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдонларида сақлаш тартиби ўзгаради.