Ўзбекистон

Юқори Чирчиқда Cobalt мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Юқори Чирчиқда Cobalt мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳолат бугун, 30 сентябрь куни соат 07:45 ларда Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. 1998 йилда туғилган М.Н. Cobalt русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига  ўтаётган ўқувчисини уриб юборган. 

 

Оқибатда пиёдага марказий шифохонада биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда пиёда аҳволи яхшилиги сабабли шифохонадан рухсат берилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев хориждаги фожиалар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Хитой ва Непалдаги табиий офатлар, шунингдек, Покистондаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган марҳумларнинг яқинларига сабр-тоқат, жабрланганларга эса тезроқ соғайишни тилади.

custom img

Сергелида янги кўприк фойдаланишга топширилди

Ушбу кўприк масаласи Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида танқид қилинганди.

custom img

Непалдаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси тегишли идоралар билан доимий алоқада бўлиб, вазият ривожини мунтазам кузатиб бораётганини маълум қилди.

custom img

Фарғонада ходим МИБ орқали ишига тикланди

Шу тариқа ўқув марказ услубчисининг меҳнат ҳуқуқи тикланди.

custom img

Zamon.uz журналистлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ ОАВ вакилларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонини тантанали топширди. Тақдирланганлар орасида Zamon.uz сайти бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева ҳамда бошловчи Муҳайё Муртазоева ҳам бор.

custom img

АҚШ ва Канададаги 500 нафар ўзбекистонлик Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

“Vatan Global Alliance” жамоат ташкилоти вакиллари Ўзбекистон билан хорижда яшаётган ватандошлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирган.

custom img

Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди

6 ойда энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган.

custom img

264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Уларнинг 90 нафари Сурхондарёда истиқомат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"