Cаломатлик

Юрак соғлом бўлишининг 8 қоидаси

Бу бўйича ЖССТ тавсиялари эълон қилинди.

Юрак соғлом бўлишининг 8 қоидаси

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари сабабли ўлим ва касалланишнинг етакчи хавф омиллари — юқори артериал қон босими, холестериннинг баланд қиймати, тамаки чекиш ва алкоголь истеъмоли ҳисобланади.

 

Юрак-қон томир тизимининг энг кўп тарқалган хавфли касалликлари:

—артериал гипертензия (қон босимининг юқори бўлиши);

—юрак ишемик касаллиги;

—томирлар атеросклерози.

 

Юрак-қон томир хасталикларини назорат қилишнинг мумкин ва мумкин бўлмаган хавф омиллари мавжуд.

 

Бошқариладиган хавф омиллари:

—ортиқча тана вазни;

—паст жисмоний фаоллик;

—алкоголь истеъмол қилиш ва тамаки чекиш;

—нотўғри овқатланиш;

—юқори қон босими;

—қандли диабет;

—стресс ҳолатлари.

 

Назорат қилиб бўлмайдиган хавф омиллари:

—ёш;

—наслий мойиллик;

—жинс.

 

Соғлом юракнинг 8 та асосий қоидаси:

—қон босими 140-90 мм. симоб устунидан паст бўлиши;

—тамаки чекмаслик ва алкоголь истеъмол қилмаслик;

—қонда умумий холестерин 5 ммол/л дан паст бўлиши;

—3 километр пиёда юриш ёки ўрта даражадаги 30 дақиқалик жисмоний фаоллик билан шуғулланиш;

—туз миқдори кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ейиш;

—ҳар куни 300-500 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилиш;

—семизлик ва қандли диабетнинг 2-туридан сақланиш;

—стресслардан узоқ бўлиш.

 

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун ҳар йили профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туриш лозим!

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.