Lifestyle

АҚШ газетаси “Оппоғой” бўйича судлашмоқчи: Шаҳзода ухлаб ётган маликадан унинг рухсатисиз бўса олган

Эртак қаҳрамони реал ҳаётдаги можаро марказига тушиб қолди.

АҚШ газетаси “Оппоғой” бўйича судлашмоқчи: Шаҳзода ухлаб ётган маликадан унинг рухсатисиз бўса олган

 

San Francisco Chronicle газетаси “Оппоғой” мультфильми бўйича жиддий суриштирув олиб боришга киришди. Маликани доимий уйқудан қутқарган шаҳзода зўравонликда айбланиши мумкин.

14 ёшли ''Оппоғой'' ва ''Ака-ука Гриммлар'' эртагининг ўйлаб топилган қаҳрамони АҚШда аёллар ҳуқуқлари учун кураш тимсолига айланиши мумкин.

Американинг San Francisco Chronicle нашри – Сан-Франциско ва Шимолий Калифорнидаги энг катта тиражга эга бўлган кунлик газета.

“Диснейленддаги янги “Оппоғой” аттракциони мўжизани жонлантиради, аммо янги муаммоларни яратади” сарлавҳали мақола муаллифлари Анахаймдаги Диснейленд 400 кунлик карантидан сўнг янгилик қилгани, жумладан у ерда “Сеҳрланган Оппоғойнинг истаги” номли янги аттракцион очилганини ёзмоқда.

Кўнгилочар боғда жонлантирилган айрим саҳналар орасида “муҳаббат бўсаси” саҳнаси ҳам бор. Унда шаҳзода Флориан маликани вафот этган деб ўйлаб сўнгги бор ундан бўса олади, бу эса Оппоғойни ҳаётга қайтаради.

Танқидчиларнинг айтишича, шаҳзоданинг бу ҳаракати ноўрин ва болаларга бошқаларнинг шахсий ҳудудларини ҳурмат қилишни ўргатиш керак.

Газета жиддий оҳангда “асарнинг финалини қайта кўриб чиқишга” чақирмоқда ва эртак ҳамда мультфильмни “ахмоқона бўсасиз” тенг ҳуқуқлар асосида тугатишни таклиф қилди.

Аммо Америка нашри ўгай онанинг маликани ўлдиришга уриниши ва Оппоғойнинг 14 ёшда турмушга чиқиши ҳақида ҳеч нарса демаган.

Шарофат Маҳмудова

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.