Lifestyle

Музлатиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар эълон қилинди

Музлатиш маҳсулотларни узоқ вақт сақлашнинг самарали йўлидир.

Музлатиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар эълон қилинди

 

Аммо барча маҳсулотлар ҳам музлаткич камерасида сақланишга мўлжалланмаган. Уларни истеъмол қилиш мумкин, аммо таъми ва фойдали хусусиятлари сақланиб қолмайди.

 

Баргли кўкатлар

Бозор ёки дўкондан салат барги сотиб олганингизда у барра бўлади. Аммо уни музлаткичда қолдирсангиз у юмшоқ яшил массалага айланиб қолади. Шунинг учун баргли кўкатларни совуткичнинг пастки жавонида, олдиндан яхшилаб қуритилган ҳолда сақлаш керак.

Қовурилган маҳсулотлар

Қовурилган картошка ёки товуқ каби маҳсулотлар ортиб қолса, уларни музлаткичга солманг. Яхшиси, шунчаки совуткичга олиб қўйиб, кун давомида ейишга ҳаракат қилинг. Чунки музлаткичда қовурилган маҳсулотлар юмоқ ва таъмсиз бўлиб қолади.

Сут ва сут маҳсулотлари

Бу маҳсулотларни узоқ муддатга, масалан бир ҳафтага музлатиш мумкин. Аммо уларни эритиб, қайнатганингизда кутилганидек бўлмаслиги мумкин. Кўп ҳоллатда сут маҳсулотлари сув ва қаймоққа ажралиб қолади.

Барра ўтлар

Райҳон, петрушка, укроп каби барра ўтлар ҳам баргли кўкатлар сингари музлаганидан сўнг суюқ, юмшоқ ва таъмсиз бўтқасимон массага айланиши мумкин. Ундан овқат тайёрланишда фойдаланиб бўлмайди. Аммо агар каттароқ йиғинга тайёргарлик кўраётган бўлсангиз ва олдиндан кўкатларни тўғраб музлатиб қўйсангиз бўлади.

 

Хом картошка

Музлаткичда узоқ вақт сақланган картошка ғадир-будир ва ёқимсиз таъмли бўлиб қолади. Шунинг учун янги картошкани музлатиш тавсия этилмайди. Пюре ёки қайнатилган картошкани қисқа муддатга музлатиш мумкин.

Шарофат Маҳмудова

 

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Музлатиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар эълон қилинди | Zamon.uz