Lifestyle

Олимлар телевизор томоша қилиш ақлий фаолиятга салбий таъсир кўрсатишини аниқлади

Мунтазам телевизор томоша қиладиган ўрта ёшдаги инсонлар кексайгач когнитив функцияларнинг ёмонлашув хавфига кўпроқ дуч келади.

Олимлар телевизор томоша қилиш ақлий фаолиятга салбий таъсир кўрсатишини аниқлади

 

ТОП-13 недорогих Smart TV - лучшие модели середины 2020 года.

 

Олимлар ўртача даражада телевизор кўриш ҳам кексаликда когнитив функцияларнинг ёмонлашишига боғлиқлигини аниқлаган. Шу билан бирга, олимлар бу телевидениенинг бевосита таъсирими ёки экран қаршисида узоқ ўтириш орқали юзага келаётганини аниқ айта олмаган.
 

Америка кардиология ассоциациаси президенти доктор Митч Элкинднинг сўзларига кўра, кам ҳаракат ҳаёт тарзи семириш, қон босимининг кўтарилиши ва диабетга, вақт ўтиши билан эса одамларнинг ақлий қобилиятига салбий таъсир кўрсатади.

Биринчи тадқиқотда 6500 га яқин одам иштирок этган бўлиб, улар 1980 йилларнинг ўрталаридан 1990 йилларнинг ўрталарига қадар тахминан олти йил телекўрсатувларни томоша қилган.

Одамлар уч гуруҳга ажратилган: ҳеч қачон ёки жуда кам телевизор кўрувчилар, айрим ҳолларда ва мунтазам томоша қилувчилар — улар вақт ўтиши билан когнитив тестларни топшириб келган.

Мутахассисларнинг аниқлашича, мунтазам телевизор томоша қилганларда когнитив функция 15 йилдаги тест натижаларига кўра тахминан 7 фоизга тушиб кетган.

Иккинчи ҳолатда, телевизор томошасига ўртача вақт сарфлайдиган 970 кишининг маълумотлари ўрганилган, уларнинг миялари қўшимча равишда сканер қилинган. Олимларнинг аниқлашича, баъзи ҳолларда телевизор томоша қилган инсонларда орадан ўн йил ўтгач, кул ранг модда ҳажми камайган — бу эса атрофия ёки мия ҳолатининг ёмонлашувидан далолат беради.

Миянинг кул ранг моддаси мушаклар, кўриш қобилияти, қарор қабул қилиш ва миянинг бошқа муҳим функцияларини бошқаришда иштирок этади. Кул ранг модда ҳажми эслаб қолиш ва фикр қилиш қобилиятининг яхшилигига боғлиқ.

Учинчи тадқиқот ҳам, шунингдек, миянинг кул ранг моддасига қаратилган, бироқ таҳлил учун ёшларда коронар артериянинг ривожланиш хавфига оид узоқ муддатли тадқиқот маълумотларидан фойдаланилган.

 

Обзор 4K-телевизора KIVI 55U710KB: неторопливое смарт ТВ | Телеспутник

600 га яқин одамдан 20 йил давомида ҳар беш йил ичида экран қаршисида ўртача қанча вақт ўтирганлари сўралган. Орадан 20 йил ўтгач эса тадқиқотчилар уларнинг миясини МРТ-сканерлашдан ўтказган. Ушбу тадқиқот телевизорни мунтазам томоша қилиш кул ранг модда ҳажмининг камайишига олиб келишини кўрсатган.

Экспертларнинг таъкидлашича, ортиқча бир соат телевизор кўриш кул ранг модданинг ўртача 0,5 фоизга камайишига олиб келади. Тадқиқотларнинг барчасида одамларнинг жисмоний фаоллиги уларнинг телевизор томоша қилишга сарфлаган соатлари ва мия функциясининг пасайиши ўртасидаги боғлиқликка таъсир кўрсатмаган.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.