Ўзбекистонда жамоат жойларида ибодат либосида юришга тақиқ қонундан чиқариб ташланди
Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлаш ҳар доим устувор вазифалардан бири бўлиб келган. Шу боис, парламент томонидан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Ҳужжат Президент томонидан имзоланди.

Унга кўра, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида “ибодат либоси” тушунчасининг ҳуқуқий таърифи мавжуд эмаслиги сабабли жамоат жойларида ибодат либосида юришга тақиқ Қонундан чиқариб ташланди.

“Шу билан бирга, амалдаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан, давлат ташкилотлари ва муассасаларида ходимларнинг кийинишига оид талаблар уларнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади”, дейилади шарҳда.







