Lifestyle

Тунда истеъмол қилиш фойдали бўлган маҳсулотлар

Қатиқ, ёғсиз творог ёки йогурт

Тунда истеъмол қилиш фойдали бўлган маҳсулотлар

 

 

Тунда 1-2 стакан қатиқ ёки ёғсиз табиий йогурт истеъмол қилиш нафақат очлик ҳиссини енгади, балки ошқозон-ичак трактига фойда келтиради. Қатиқ таркибида С, А, РР, D ва В гуруҳдаги барча витаминлар бор. Қатиқ қонни тозалайди, кислород балансини нормаллаштиради ва ошқозон-ичак трактини микрофлорасини яхшилайди, бунинг устига иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди.

 

Ёғ даражаси пасайтирилган пишлоқ

                                                                 

Пишлоқ таркибида турли витаминлар (A, B1, B2, B12, C, D, E, PP), организмга фойдали кислоталар ва минерал моддаларга бой. Бунинг устига пишлоқ организм томонидан енгил ўзлаштирилади ва ҳазм қилишни яхшилайди. Паст калорияли пишлоқ ва сабзавотлар тунда ажойиб тамадди бўлади.

 

Бодом

                                                                   

28 грамм бодом таркибида суткалик фосфор миқдорининг 18%, рибофлавиннинг 23%и сақланади. Бодом тўғридан-тўғри уйқу сифатига таъсир ўтказади. Чунки у мелатонин манбаи саналади ва уйқуга тайёрланиш ҳақида сигнал беради. Уйқусизликдан азият чекувчиларга бодом истеъмол қилиш тавсия этилади.

 

Курка гўшти

                                                                   

Курка гўшти таркибида оқсил миқдори кўп: 28 грамм қовурилган гўшт 8 грамм оқсил сақлайди. Бу модда мушаклар тонусини сақлаш ва иштаҳани мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Айримлар курка гўшти истеъмолидан сўнг чарчоқ ёки уйқуга мойиллик сезишади. Чунки унинг таркибида триптофан аминокислотаси бўлиб, у уйқу гормони мелатонин ишлаб чиқарилишини яхшилайди.

 

Киви

 

Битта киви 42 ккал сақлайди. Аммо унинг таркибида турли озиқ моддалари, жумладан суткалик С витаминининг 71%и мавжуд. Киви холестерин миқдорини пасайтиради.

 

Грейпфрут

 

Грейпфрут озиш учун энг яхши цитрус меваси саналади. Шунингдек, у клетчатка манбаидир. Грейпфрут таркибидаги нарингин моддалар алмашинувини яхшилайди. Грейпфрут уйқузисликдан ҳам яхши даво саналади.

 

Балиқ

                                                                   

Балиқ гўшти таркибидаги катта миқдордаги D витамини туфайли қадрланади. Омега-3 ёғ кислоталари ва D бирлашмаси уйқу сифатига яхши таъсир ўтказади.

 

Юқоридаги маҳсулотлар нафақат уйқу сифатига, балки организмнинг умумий фаолиятига фойдалидир. Улар озиқ моддалари, минерал ва витаминларга бой.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Тунда истеъмол қилиш фойдали бўлган маҳсулотлар | Zamon.uz