Lifestyle

Ғамхўр ота-оналар фарзандларига нималарни олиб беришМАйди?

Сизнинг фарзандларингиз қандай кийимларни ёқтирмайди ва нима учун? Изоҳларда қолдиринг ва мақолани дўстларингизга ҳам улашинг.

Ғамхўр ота-оналар фарзандларига нималарни олиб беришМАйди?

 

1.     Декоратив тугмалар ва маржонли кийимлар

 

Болалар кийимлари декоратив элементларга бой бўлмаслиги керак. Қизиқувчан болалар уларни узиб олиб, оғзига, бурнига ёки қулоғига солиши мумкин. Шунингдек, оддий тугмалар ҳам болага хавф туғдириши мумкин, чунки фабрикада тикилган тугмалар мустаҳкам бўлмайди. Шунинг учун сотиб олаётганингизда ҳар бир тугмага эътибор қаратинг.

 

2. Узун шарф

 

Бир қарашда оддий кўринган шарф болага хавф туғдириши мумкин. Майдончада ўйнаётган бола осонгина ўз шарфига ўралиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатда кўпинча катталар ёрдамисиз қутулиб чиқиш имконсиз бўлади. Айрим мамлакатларда ота-оналарга болаларни майдончага узун шарф билан олиб келиш тақиқланган.

 

3. Ёқаси тор свитерлар

 

Бундай свитерлар универсал ва самаралидир, аммо унинг ҳам минуслари бор. Биринчидан, уни кийиш қийин: бола безовталанади ва асабийлашади. Шунингдек, тор ёқа қон айланишини бузиши натижасида бош оғриғи чақириши мумкин.

 

4. Нур қайтарувчи элементларсиз тўқ рангли кийимлар

 

Одатда ота-оналар тўқ рангли кийимларни танлашади, аммо шу билан ўз болаларини хавф остида қолдиришади. Бундай кийимли болани гавжум жойларда йўқотиб қўйиш хавфидан ташқари, қоронқи пайтда ҳайдовчилар йўлдан ўтаётган болани кўрмай қолишлари ҳам мумкин. Боланинг кийимида нур қайтарувчи элементлар қанча кўп бўлса, шунча яхши.

 

5. Оғир замонавий оёқ кийимлари

 

Замонавий ва ёрқин оёқ кийимлари оғир ва ноқулай бўлиши мумкин. Айрим ишлаб чиқарувчилар ташқи кўринишни устун билиб, болалар терисининг ўзига хослигига эътибор қаратишмайди. Оғир ва катта кроссовкаларда югуриш ва ўйнаш ноқулай, боланинг ўзи ҳам тез чарчаб қолади. Пошнасиз, текис поябзал таглиги яссиоёқлик ривожланиши хавфини бир неча баробарга ошириши мумкин.

 

6. Катта қалпоқли ва қуюқ мўйнали курткалар

 

Куртканинг улкан қалпоқлари кўриш имконини пасайтиради. Бола атрофдаги ҳодисаларга тўғри баҳо бера олмайди, бу айниқса йўлда хавф туғдиради. Бундан ташқари, узун шарфлар сингари қалпоқлар ўйин майдонида хавф туғдириши мумкин.

 

7. Катталар кийимлари

 

Бундай кийимлар замонавий урфга мос, аммо бола учун ноқулайлик туғдииши мумкин. Ўта тор ёки кенг кийимлар болаларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилади.

 

8. Ортопедик оёқ кийим

 

Олдин орқа томони қаттиқ, супианторли ва пошнали оёқ кийимларни бола юришни бошлаши билан кийинтириш тавсия қилинган. Бундай ортопедик оёқ кийим баландроқ, қаттиқроқ ва оғирроқ бўлади ва болага ноқулайлик туғдиради. Ҳозир соғлом оёқли болаларга ортопедик оёқ кийим тавсия қилинмайди. Анатомик тузилишли оёқ кийимларни эса ҳар қандай болага кийинтириш мумкин.

 

9. Тор ва кичик бош кийимлар

 

Бош кийим аниқ ўлчамларга мос олиниши керак. Жуда катта бош кийим тушиб кетиши ва кўриш қобилиятини пасайтириши мумкин. Торлари эса нозик терини сиқиб, пешонада из қолдириши, ҳатто бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

Шарофат Маҳмудова

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Ғамхўр ота-оналар фарзандларига нималарни олиб беришМАйди? | Zamon.uz